Аллерготест иммуноблотинг Polycheck Allergy — аллергияни аниқ ташхислаш учун тавсия этиладиган усулдир. Клиник мақсадларга қараб турли хил тест турлари таклиф этилади, бу эса бемор учун аллергия диагностикасини иқтисодий жиҳатдан мақбул қилади. Комплекс текширув ёрдамида асосий аллергик антитаначалар — IgE иммуноглобулинлар даражасини энг кўп учрайдиган 20 та аллергенга нисбатан аниқлаш мумкин. Агар бемор қонида бир ёки бир нечта аллергенларга қарши антитаначалар мавжуд бўлса, панелнинг тегишли нуқталарда қорамтир чизиқлар пайдо бўлади. Антитаначалар миқдори имунофлюоресцент таҳлил ёрдамида аниқланади.

Қуйидаги аллергенларни аниқлаш учун панеллар мавжуд:

  • Атопик панел (PolyCheck allergy panel Атопик): сут, α-лактальбумин, β-лактоглобулин, казеин, тухум оқи, тухум сариғи, треска балиқ гўшти, ерёнғоқ, какaо, соя, олма, сабзи, помидор, ун аралашмаси, товуқ гўшти, цитрус аралашмаси, гурүч, ўтлар аралашмаси, жавдар чанги, ит эпителияси, мушук эпителияси, Cladosporium herbarum замбуруғи, Alternaria alternata замбуруғи, Aspergillus fumigatus замбуруғи, Dermatophagoides pteronyssinus ва Dermatophagoides farinae каналари, фундук чанги, қайин чанги, полин чанги, CCD/Bromelain.
  • Озиқ-овқат панели (PolyCheck allergy panel Food): тухум оқи, тухум сариғи, сигир сути, какaо (шоколад), ун аралашмаси, соя, хамиртуриш, ёнғоқ аралашмаси, ерёнғоқ, цитрус аралашмаси, қулупнай, манго, помидор, шафтоли, узум, киви, қизил қалампир, қовун, олма, баклажан, гурүч, пиёз, саримсоқ, товуқ гўшти, қўй гўшти, мол гўшти, қисқичбақа, денгиз маҳсулотлари IV аралашмаси, CCD/Bromelain.
  • Нафас олиш йўллари панели (PolyCheck allergy panel Inhalation): сaдр, фундук чанги, оқ кул чанги, эман чанги, зайтун дарахти чанги, қайин чанги, жавдар чанги, сули чанги, майса ўти чанги, тимофейка ўти чанги, буғдой чанги, арпа ўти чанги, қўлча ўти чанги, қоқиўт чанги, лобода чанги, полапоя ўти чанги, амброзия, полин чанги, мушук эпителияси, ит эпителияси, от эпителияси, Alternaria alternata замбуруғи, Aspergillus fumigatus замбуруғи, Candida albicans замбуруғи, Blomia tropicalis канаси, Dermatophagoides pteronyssinus ва Dermatophagoides farinae каналари, латекс, таракан, CCD/Bromelain.

Ўтказиш техникаси: қон оч қоринга, соат 8:00 дан 11:00 гача топширилади. Кун давомида қон кўрсаткичлари ўзгариши мумкин, эрталабки таҳлил натижаси энг аниқ ҳисобланади. Таҳлилдан 24 соат олдин спиртли ичимликларни истеъмол қилмаслик ва кучли жисмоний зўриқишлардан сақланиш керак. Қон топширишдан 8 соат олдин овқат, шарбат, сут ва бошқа ичимликлар ичилмайди, фақат газсиз сув ичиш мумкин. Тадқиқот арафасида кечки овқат енгил ва ёғсиз бўлиши лозим. Таҳлилдан 1–2 соат олдин чекиш, стресс ва жисмоний зўриқиш (югуриш, тез зинадан чиқиш) тавсия этилмайди. Қон олишдан 15 дақиқа олдин биroz дам олиш, ўтириш ва тинчланиш керак.

Хулоса: юқори аниқликдаги текширув, таҳлилнинг автоматлаштирилган тизими, сезгирлик ва спецификлик даражаси юқори. Нотўғри ижобий ёки нотўғри салбий натижалар эҳтимоли жуда паст.

Мутлақ қарши кўрсатмалар йўқ. Тадқиқотни болалар ва ҳомиладор аёлларда ҳам ўтказиш мумкин (антигистамин ва бошқа аллергияга қарши дориларни бекор қилиш талаб қилинмайди).