Дерматолог кўригига тайёргарлик ва мурожаат қилиш сабаблари

Дерматолог маслаҳати тери ва унинг қўшимча қисмларининг ўткир ёки сурункали касалликларидан азият чекаётган беморлар учун зарур. Мазкур соҳа мутахассиси патологиянинг сабабини аниқлайди, комплекс текширув ўтказади ҳамда индивидуал даволаш режасини тузади.

Дерматолог қабулга турли этиологияли тери касалликлари мавжуд бўлган ҳолларда мурожаат қилинади. Бу алоҳида мустақил касалликлар бўлиши ёки соматик касалликларнинг белгиси сифатида намоён бўлиши мумкин. Айрим тери касалликлари юқумли бўлиши, пигментация бузилишлари (гиперпигментация ёки гипопигментация), чандиқлар ва излар қолдириши мумкинлиги боис, шифокорга мурожаатни кечиктириш тавсия этилмайди.

Ўз-ўзини даволашдан тийилиш керак, чунки баъзи тери касалликларининг ўткир шакллари мос терапиясиз сурункали шаклга ўтиб кетиши мумкин, бу эса тўлиқ соғайиш имкониятини сезиларли даражада камайтиради.

Дерматолог кўригига қандай тайёргарлик кўриш керак?

  • Олдин ўтказилган барча тиббий текширув натижаларини ўзингиз билан олиб келинг;

  • Агар сизнинг сурункали тери касалликларингиз бўлса — бошқа шифокорлар томонидан олиб борилган кузатув ҳужжатларини тайёрланг;

  • Қабулга келишдан 2–3 кун олдин қуёшда тўбланишдан сақланинг;

  • Тери зарарланган жойларга даво учун мўлжалланган мальҳам, крем ва бошқа воситаларни суртманг;

  • Агар муаммо юз соҳасида бўлса, аёлларга косметика (тонал крем, лаб бўёғи ва ҳ.к.) ишлатмаслик тавсия этилади;

  • Қабулдан 2–3 кун олдин аллергия чақиратувчи маҳсулотлардан воз кечинг;

  • Тери муаммоси тирноқларда бўлса — қабулдан 5–7 кун олдин уларни кесманг.

Нима учун айнан биз?

  • Республикамиздаги энг қадимий дерматологик муассасалардан бири бўлиб, 90 йилдан ортиқ тарихга эга;

  • Дерматовенерология ва косметология соҳасида катта тажрибага эга юқори малакали мутахассислар фаолият юритади;

  • Энг замонавий даволаш ва диагностика технологиялари, шу жумладан сунъий интеллектдан фойдаланилади;

  • Энг инновацион даволаш услублари қўлланилади;

  • Бошқа соҳа мутахассислари билан яқин ҳамкорликда ишланади (мултидисциплинар ёндашув);

  • Ҳар бир беморга индивидуал ёндашув таъминланади.