Умумклиник бўлими куйидагилардан иборат:
- Қабул бўлими. Стационар бўлимларига аввалдан амбулатор текширувларидан маслахат поликлиникаси орқали куйилган ташхис ва бирламчи ўтказилган скрининг тахлиллари асосида расмийлаштириб юбориш вазифасини бажаради.
- Тор мутахасислар: терапевт, гастроэнтеролог, иккита эндокринолог (катталар ва болаларучун алохида), гинеколог, стоматолог, невропатолог, паразитолог, подология бўйича (иккита мутахассис подолог).
- Аноним хона. Аноним текширувлар ва даволашлар учун белгиланган хонада врач дерматовенеролог ва врач андролог фаолият кўрсатишади.
- Функционал диагностика ултра товуш текширувлар учун белгиланган 2 кабинетдан иборат бўлиб стационар ва амбулатор беморларга хизматлар кўрсатилиши учун белгиланган.
- Ёрдамчи тиббий хизматлар кўрсатувчи хизмати: стерилизация блоки ва дезокамера.
- Диагностика ва даволаш жараёнлари ўрнатилган тартибда меёрий хужжатларга асосланган холда диагностика ва стандартлар асосида иш юритиш йўлга қўйилган.

