ИППП ва репродуктив бузилишлар бўлими (ИППП ва репродуктив саломатлик муаммоларини ўрганиш бўйича илмий лаборатория).
Бўлим тарихида раҳбарлик қилганлар: А.С. Зельманович (1932–39 йй.), Г.И. Уманский (1939–45 йй.), И.А. Телишевский (1945–46 йй.). 11 йил давомида бўлимга катта илмий ходим Д.И. Хаймовский раҳбарлик қилган. Кейинчалик бўлимни тиббиёт фанлари доктори, профессор А.Х. Абдуллаев (1976 й.), т.ф.д., профессор Х.Н. Хидиров (1976–81 йй.), доцент М.М. Абидов (1981–1983 йй.), т.ф.н., доцент С.М. Мухамедов (1983–87 йй.) бошқарган. 1988 йилдан 2010 йилгача бўлимга т.ф.д., профессор К.А. Юлдашев, т.ф.н. Абидов А.М., т.ф.н. Исамухамедова Н.Р. раҳбарлик қилган.
Бўлимда тиббиёт фанлари докторлари ва номзодлари Э.С. Балуянц, А.М. Голосовкер, Ф.И. Стехун, А.В. Десятчикова, Д.Л. Клигман, О.Р. Домбровская, С.М. Мухамедов, Х.А. Алимов ишлаганлар, илмий ходимлар – Л.Е. Левощенко, Н.В. Дарбинян, Л.В. Вайнштейн, ординатор шифокорлар – Я.Б. Скворцов, Э.С. Мухамедова, Л.В. Журавлёва фаолият юритганлар.
Турли йилларда бўлимда тиббиёт фанлари номзодлари: Н.В. Вексель, А.Ф. Баранов, Д.А. Цеперсон, И.Н. Дмитриева, С.Ш. Соипов, Х.Х. Хусанов, Ф.М. Мақсудов, В.А. Баратовa, А.М. Абидов, А.А. Набиев, З.А. Парпиев, Ш.Т. Мухтарова, Г.Б. Пягай, Т.М. Усмонов ишлаганлар. Бўлимда 8 та докторлик (М.В. Борзов, А.С. Зельманович, Х.Н. Хидиров, А.Х. Абдуллаев, К.А. Юлдашев, Д.Ф. Порсохонова, У.Ю. Сабиров, Т.А. Набиев) ва 27 та номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган.
Бўлимнинг асосий илмий йўналишлари турли йилларда қуйидагилардан иборат бўлган: яширин сифилис ва ИППП этиопатогенези, эпидемиологиясини ўрганиш, нерв тизими ва ички органлар зарарланишини эрта аниқлашнинг янги диагностик усулларини ишлаб чиқиш (сифилис, хламидиозда), ҳомиладор аёллар ва туғма сифилисни ташхислаш ҳамда даволашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш; нейросифилис, сифилисда серорезистентлик ҳолатларида иммунологик, биокимёвий, серологик ва катамнестик маълумотларни ўрганиш ҳамда самарали даволаш усулларини ишлаб чиқиш; она-плацента-ҳомила тизимида клинико-серологик, иммунологик ва бошқа кўрсаткичларни ўрганиш ҳамда янги терапия усулларини ишлаб чиқиш.
2022 йилдан бошлаб ИППП ва РС бўлими негизида ИППП ва репродуктив саломатлик муаммоларини ўрганиш бўйича илмий лаборатория ташкил этилган.
Бўлим ходимларининг илмий ишлари 1500 дан ортиқ мақолаларда, 18 та монография, 15 та рисола, 6 та патент ихтиролари ва 5 та рационализаторлик таклифлари, 41 та услубий қўлланма ва тавсияларда умумлаштирилган. Эркакларда учрайдиган ногононококк уретитларини ўрганишда Э.С. Балуянц катта ҳисса қўшган бўлиб, бу «Кичик урология» йўналишининг яратилиши ва ривожланишига асос бўлди. Урогенитал уреаплазмоз, хламидиоз, қайталанувчи генитал герпес каби касалликларнинг ташхислаш, даволаш ва профилактика усуллари ишлаб чиқилди. Э.С. Балуянц раҳбарлигида бўлимда номзодлик ва докторлик диссертациялари ҳимоя қилинди. Шундай ишлардан бири А.В. Десятчикова томонидан бажарилган бўлиб, у гонореяни ташхислаш ва даволашга бағишланган эди.
ХХ асрнинг 80-йиллари охирида минтақада урогенитал инфекцияларнинг «янги» авлод лаборатория диагностикаси йўлга қўйилди. Бу эса кейинги ишланмалар учун туртки бўлди ва докторлик ҳамда номзодлик диссертациялари, грант ишлари муваффақиятли бажарилди. 1994 йилда А.М. Абидов томонидан, Э.С. Балуянц раҳбарлигида, «Ўткир яллиғланиш касалликлари билан оғриган ОИТС беморларида клинико-иммунологик хусусиятлар, ЭЛИСА тестида текшириш натижалари, уларнинг ташхиси ва давоси» мавзусида номзодлик диссертацияси ҳимоя қилинди. 1999 йилда Д.Ф. Порсохонова томонидан «Аёлларда трихомонадли ва қўшма урогенитал шикастланишларнинг клинико-иммуногенетик тавсифи ва давоси» мавзусида номзодлик диссертацияси, 2004 йилда эса «Хламидий-микоплазма инфекцияларининг эпидемиологик, тиббий-биологик жиҳатлари ва уларнинг асоратланган шаклларини даволаш» мавзусида докторлик диссертацияси ҳимоя қилинди.
У.Ю. Сабиров томонидан олиб борилган тадқиқотларда хламидий ва уреаплазма этиологияли уретит ва уретрапростатитларда организмнинг глутатион гомеостази, оксидант ва антиоксидант тизимларининг аҳамияти аниқланган. Клиник белгилар оғирлиги этиологик омил ва касаллик давомийлигига боғлиқлиги кўрсатиб берилган. 2005–2008 йилларда тери-шиллиқ қават шикастланишлари ва ИППП тузилмасини, шунингдек, ОИТС билан касалланган беморларда урогенитал хламидиоз патогенезининг хусусиятларини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилган (Сабиров У.Ю. 2001, 2008).
Т.А. Набиев томонидан ОИТС билан касалланган беморларда тери ва шиллиқ қаватларнинг вирусли касалликлари бўйича ишлар олиб борилган. «ОИТСга турлича серологик статусга эга бўлган беморларда герпесвирус инфекцияларининг дерматологик жиҳатлари» мавзусида тадқиқотлар муваффақиятли бажарилган (Набиев Т.А., 2007). ИППП ва СММВ инфекциялар қўшилганда клинико-иммунологик хусусиятлар ўрганилиб, ташхис такомиллаштирилган ва даволашнинг самарали усуллари ишлаб чиқилган (Исамухамедова Н.Р., 2007).
М.А. Мирсаидова томонидан аёллар репродуктив ёшида бактериал вагинознинг патогенез, клиникаси ва терапияси, уни урогенитал инфекциялар билан қўшилганданги ўзига хосликлари ўрганилган. Бактериал вагинознинг ривожланиш механизмларидан айримлари – иммун ва гормонал статус бузилиши аниқланиб, даволашнинг такомиллашган усуллари жорий этилган (номзодлик диссертацияси, 2009). Шунингдек, бачадон бўйни дисплазик ҳолатларида ИПППнинг роли ўрганилган (докторлик диссертацияси, 2016).
Бундан ташқари, бўлимда «Урогенитал хламидиоз ва уреаплазмозли эркакларда репродуктив функциянинг ҳолати (клиника, ташхис ва даволаш)» (Рахматов Н., 2009), «Эректил дисфункция патогенезида урогенитал хламидиознинг ўрни» (Юлдашев К.К., 2012) мавзуларида диссертациялар ҳимоя қилинган бўлиб, урологенитал органлар патологияси ва репродуктив саломатликда уреамикоплазма ва қўшма инфекцияларнинг роли ўрганилган. Касалланиш тузилмасида M. hominis, Ureaplasma urealyticum (Parvo), Mycoplasma genitalium устунлиги аниқланган.Ўтказилган тадқиқотлар асосида уреамикоплазмоз диагностикаси ва даволаш усуллари такомиллаштирилди. 2009–2011 йилларда Тошкент шаҳрида ИППП илмий бўлими гонококксиз ИППП билан боғлиқ бўлган репродуктив бузилишларга эга беморлар учун оқилона диагностика, даволаш ва профилактикани ишлаб чиқиш ва жорий этиш устида ишлади. Тадқиқотлар асосида диагностика ва терапиянинг такомиллаштирилган усуллари ишлаб чиқилди. Юқумли шаклдаги сифилис билан оғриган беморларнинг орқа мия суюқлиги ҳолати, шунингдек сифилисни бошидан кечирган шахсларда (клиник-катамнестик, иммуно-биокимёвий, серологик ва функционал тадқиқотлар асосида) соғлиқ кўрсаткичлари ўрганилди (Юлдашев К.А., 1986, 1996).
Бўлимда турли дерматологик муаммоларга эга бўлган ва урогенитал инфекцияли беморларни т.ф.д. Мирсаидова М.А. қабул қилади. У томонидан урогенитал тракт касалликларининг скрининг диагностикаси учун «кольпоскопия» усули муваффақиятли қўлланилмоқда. Масалан, бачадон бўйни эрозияси, лейкоплакия, крауроз, қин ва бачадон бўйни атрофияси, шунингдек айрим ИППП сабаб бўлган бачадон бўйни касалликларининг дастлабки кўринишларида ўз вақтида даволаш орқали онкопроцесснинг ривожланиши олди олинди.
Шунингдек, Мирсаидова М.А. вагинал интиммуолажонлаштириш процедурасини Candella Co2 Intima (АҚШ) номли нойоб лазер аппарати ёрдамида бир марталик насадка билан бажаради. Бу процедура қуйидаги патологияларда қўлланилади: сийиб қўйиб юбoриш, қин деворлари қуруши ва атрофияси, қин деворлари чўзилиши ва тушиб кетиши, бактериал вагиноз, қайталанувчи цистит, қайталанувчи бактериал инфекциялар. Ушбу процедурадан сўнг барча аёлларда яхши самарага эришилган, чунки у инвазив эмас, травматик эмас ва ножўя таъсирга эга эмас. Ушбу аппарат ёрдамида тери ва шиллиқ пардаларда папиллома ҳамда кандиломаларни олиб ташлаш процедуралари ҳам амалга оширилади.
2020 йилда Фаттахов Бобир Шавкатович «Урогенитал хламидиоз ва уреаплазмозни умумий ва локал иммунитетни ҳисобга олган ҳолда даволашнинг янги ёндашувлари» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Фаттахов Б.Ш. 40 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи бўлиб, ИППП, сифилис ва репродуктив бузилишларга эга беморларни ташхислаш ва даволаш масалалари билан шуғулланади. 2020 йилда Раджабова Юлдуз Нозимовна «Бехчет касаллигининг иммунологик ва морфологик хусусиятлари, терапияни такомиллаштириш» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.
2021 йилда Рахматуллаева Севара Нодирбековна «Вульва дистрофия касалликларининг клинико-лаборатор хусусиятлари ва даволаш» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.2024-йилда Абдуллаев Мирлазиз Миракбарович «Ўткир кондиломаларнинг клинико-иммунологик хусусиятлари ва уларни даволаш усулларини оптималлаштириш» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Худди шу йили Россталная Марианна Леонтьевна «Аёлларда генитал ўткир кондиломаларнинг ўсиш триггери омиллари ва уларни даволаш» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.
Бўлим ходимлари томонидан 1000 дан ортиқ илмий ишлар, жумладан, монографиялар, услубий тавсиялар нашр этилган, 7 та ихтиро патенти ва кўплаб ахборот хатлари олинган. 2012-йилда «ИППП синдромли диагностикаси ва даволаш бўйича қўлланма», серологик хизмат фаолиятини ташкил қилиш бўйича №128-сонли буйруқ ишлаб чиқилди ва нашр этилди. 2016-йилда бўлим ходимлари томонидан «Туғма сифилис (клиника, диагностика, даволаш, профилактика)» услубий қўлланмаси, «Аёллар ва болаларда хламидий ва микоплазма инфекциялари» (Алимов Б.Д., Порсохонова Д.Ф., 2017), «Генитал органларнинг дистрофик касалликлари» (Порсохонова Д.Ф., Рахматуллаева С.Н., 2020), «Захм касаллиги» (Юлдашев К.А., Қурбонова Н.К., Юлдашев К.К., 2021) монографиялари чоп этилди.
Бўлим ходимлари томонидан № IAP 05597 «Уреамикоплазмоз ва герпесвирус инфекциясини қўшма даволаш усули» (Порсохонова Д.Ф., Абидов А.М., Фаттахов Б.Ш.), «Вульва дистрофик касалликларини даволаш усули» (Порсохонова Д.Ф., Рахматуллаева С.Н., 2017, № IAP 2017 0368) патентлари олинди. Ҳозирги вақтда ИППП ва репродуктив бузилишлар бўлимида 3 нафар фан доктори (Юлдашев К.А., Порсохонова Д.Ф., Мирсаидова М.А.), 4 нафар тиббиёт фанлари номзоди (Фаттахов Б.Ш., Рахматуллаева С.Н., Россталная М.Л., Абдуллаев М.А.) ва илмий ходимлар (Файзиева Х.Х., Илёсова Н.Н.) фаолият юритмоқда.
Бўлимда докторант Илёсова Нуржанар Нургалиевна «Вульва склеротрофик ликхенини кам инвазив даволаш усулларининг клинико-диагностик асослари», Файзиева Хилола Хайруллаевна эса «Генитал ярали касалликларнинг клинико-диагностик хусусиятлари ва терапия усулларини такомиллаштириш» мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқда. Замонавий хорижий клиникалар билан ҳамкорлик ва тажриба алмашиш йўлга қўйилган. Бўлим ходимлари мунтазам равишда дунёнинг етакчи клиникаларида стажировка ва малака ошириш курсларидан ўтадилар, халқаро ва Европа форумлари ҳамда конгрессларида қатнашиб, мавжуд тажрибани бойитиб келмоқдалар.
Ҳозирги кунда жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар ва репродуктив бузилишларни ўрганиш илмий лабораторияси раҳбари т.ф.д., катта илмий ходим Порсохонова Дэля Фозиловна ҳисобланади. 1996-йилда НИИ ДиВ клиник ординатурасини тугатгач, Кичик Урология бўлимида кичик илмий ходим лавозимига қабул қилинган. 1999-йилда номзодлик диссертациясини, 2004-йил октябрда докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Шу йилдан бошлаб ИППП ва Репродуктив саломатлик бўлимида катта илмий ходим сифатида фаолият юритмоқда. У кўплаб сертификатларга эга, 340 дан ортиқ илмий иш, жумладан 2 монография муаллифи. «Соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланган. Ўзбекистон дерматовенерологларининг III ва кейинги съездларида, Ўзбекистон акушер-гинекологлари VI съездида, Республика илмий-амалий конференцияларида иштирок этган. Шунингдек, Париждаги XX халқаро дерматовенерологлар конгрессида, Флоренциядаги XIII Европа дерматовенерологлар конгрессида, Лондондаги XIV Европа дерматовенерологлар конгрессида, Астана шаҳридаги III ва VI Евроосиё Конгрессларида, Париждаги XXVI Европа дерматовенерологлар конгрессида (2018) оғзаки маъруза билан иштирок этган, шунингдек UNIFPA, CDC, ЖССТ, IDC каби халқаро ташкилотлар томонидан ўтказилган конференцияларда ҳам фаол қатнашган.
У Ўзбекистон дерматовенерологлари ассотсиасияси, РСНПМЦДВиК Ўзбекистон ССВ Илмий Кенгаши, бир қатор журналлар таҳририй ҳайъати аъзоси ҳисобланади. 3 та илмий ишнинг илмий раҳбари бўлиб, улар номзодлик диссертацияси шаклида режалаштирилган, шундан иккитаси ҳимоя қилинган. Порсухонова Д.Ф. кўп йиллар давомида жинсий йўл билан юқадиган инфексияларга чалинган аёлларда репродуктив бузилишларни ўрганиш, II авлод ОИТСдан ташқари асоратлари масалалари бўйича илмий йўналишни ишлаб келмоқда. Сўнгги йилларда аёлларда папилломавирус инфексиясининг манифест шакллари муаммоси, шунингдек, генитал аъзоларнинг яхши сифатли фон касалликларининг патогенетик жиҳатлари ва даволаш усулларини чуқур ўрганиб келмоқда. У муваффақиятли тарзда грант тадқиқотлари ишлаб чиқиш ва амалга оширишда, малака ошириш циклларини ўтказишда ва беморларни маслаҳатлашда иштирок этиб келмоқда.
2015–2017 йилларда у ГКНТ АДСС 15.19.2 амалий лойиҳаси раҳбари бўлган. Лойиҳа мавзуси: «Жинсий йўл билан юқадиган инфексиялар билан боғлиқ урогенитал касалликларни даволашда янги технологиялар ишлаб чиқиш». Мазкур лойиҳа асосида Дерматовенерология ва репродуктив бузилишлар бўлими ҳамда РСНПМЦДиК Консультатив поликлиникаси негизида генитал аъзоларнинг пролифератив ва дистрофик касалликларини даволашда фотодинамик лазеротерапиядан фойдаланиш ишлари бошланган.
2018–2020 йилларда у Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлигининг ПЗ-20170927338 амалий лойиҳаси раҳбари бўлган. Лойиҳа мавзуси: «Жинсий йўл билан юқадиган инфексиялар сабабли юзага келган генитал аъзоларнинг эрозия-яра ва диспластик касалликларида сабаблари, кечиш оғирлиги ва даволаш алгоритмини баҳолашнинг прогностик мезонларини ишлаб чиқиш (клиник-иммунологик, патоморфологик, микробиологик кўрсаткичлар асосида)».
Лойиҳа иштирокчилари томонидан қуйидаги биологик механизмлар муваффақиятли қўлланилди: ҳужайралар метаболизмини фаоллаштириш ва уларнинг функционал фаоллигини ошириш; репаратив жараёнларни рағбатлантириш; қон микроциркуляциясини фаоллаштириш ва тўқималарнинг трофик таъминотини кучайтириш; яллиғланишга қарши таъсир; иммунстимуляцион таъсир, жумладан фагоцитар фаолликни ошириш; оғриқни камайтирувчи таъсир; турли орган ва тизимларнинг функционал фаоллигига рефлексоген таъсир.
Фотодинамик терапия (ФДТ) нафақат терининг дистрофик ва пролифератив касалликларини даволашда, балки антибиотикларга чидамлилигидан қатъи назар, патоген инфексияларни даволашда ҳам юқори самарадорликка эга. Янги ишлаб чиқилган ФДУ-1 ва АЛТ «Восток дельта 03» қурилмалари ФДТ усулини дерматовенерология клиник амалиётига жорий этиш имконини берди.
Профессор Комилжон Абдукаримович Юлдашев ўз меҳнат фаолиятини дерматовенерология фанини ривожлантиришга бағишлади. 2021 йил 22 августда унинг таваллуд топганига 70 йил, шифокорлик, илмий ва педагогик меҳнат фаолиятига киришганига эса 47 йил тўлди. 1974 йил интернатурани тамомлагандан сўнг у ССВ ЎзР Дерматология ва венерология илмий-ташқиқа институтида иш бошлаб, кичик илмий ходимдан институт директоригача бўлган йўлни босиб ўтди. 1978–1981 йилларда 1-Москва тиббиёт институти тери ва венерик касалликлар кафедраси аспирантурасида таҳсил олиб, «Бир марталик даво усули билан даволанган юқумли сифилис билан оғриган беморларда орқа мия суюқлиги ҳолати» мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. У Туркия, Австрия, Германия, Франция, Бельгия, Швеция ва Швейцарияда маърузалар билан қатнашган.
Комилжон Абдукаримовичнинг асосий илмий ишлари сифилис эпидемиологияси, диагностикаси ва профилактикасига бағишланган бўлиб, у ишлаб чиққан текширув ва даволаш методикаси сифилис билан касалланиш кўрсаткичини аҳоли орасида кескин пасайтириш имконини берди. 1996 йилда у «Сифилис билан оғриб шифоланган шахсларда соғлиқ кўрсаткичлари» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. Бу ишда биринчи марта катта клиник материал асосида ўтган сифилиснинг узоқ муддатли оқибатлари, уларнинг касаллик шакллари, ташхис қўйилган вақт ва даво турига боғлиқлиги, шунингдек, ота-оналари касалликка чалинганлиги сабабли профилактик даво олган болалар саломатлиги ҳолати ҳамда иммунологик мақом ва қоннинг кўплаб биокимёвий кўрсаткичлари чуқур ўрганилган.
Профессор Юлдашев К.А. 1986–1992 йилларда институтнинг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, 1992–1995 йилларда эса институт директори сифатида ишлади.
К.А. Юлдашевнинг илмий-тадқиқот фаолияти сифилидологиянинг долзарб масалаларини ҳал этиш билан узвий боғланган. Унинг тадқиқотлари натижасида сифилис ва ЖЖЙИ (ИППП)ни даволашда янги, беморлар учун қулай амбулатор усуллар жорий этилди. 13 та ихтиро патентланган, 716 та илмий мақола, 50 та методик қўлланма ва 11 та монография нашр этилган. Унинг раҳбарлигида 7 та тиббиёт фанлари номзоди тайёрланган, ҳозирда ҳам бир қатор илмий ходимлар номзодлик диссертацияси тайёрламоқда.
Ўзбекистонда замонавий венерология муаммолари бўйича хорижда ҳам маърузалар қилган. К.А. Юлдашев дерматовенерология хизматига оид буйруқ ва меъёрий ҳужжатлар тайёрлашда қатнашади, Ўзбекистон дерматовенерологлари ассоциацияси, ССВ РСНПМЦДВиК Илмий Кенгаши ва бир қатор журналлар таҳририй ҳайъати аъзоси ҳисобланади.
2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан у «Соғлиқни сақлаш аъlochisi» кўкрак нишони билан тақдирланган. Шунингдек, миллий дерматовенерология хизматини ривожлантиришдаги фаол иштироки, илмий ва жамоат ишларидаги катта хизматлари учун К.А. Юлдашев Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан медаль билан тақдирланган.

