РЕСПУБЛИКА ДЕРМАТОВЕНЕРОЛОГИЯ ВА КОСМЕТОЛОГИЯ МАРКАЗИ

Инновацион усуллар ва анъанавий ёндашувларни ўз ичига олган кенг кўламли хизматлар сизнинг саломатлигингизни қўллаб-қувватлаш ва табиий гўзаллигингизни янада намоён этиш учун мўлжалланган.

Дерматовенерология ва косметология марказини танлаш учун 18 сабаб

Дерматовенерология ва косметология соҳасида Республикадаги бош муассаса бўлиб, 90 йилдан ортиқ шонли тарихга эга. У беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш мақсадида жаҳон даражасидаги тиббий хизматларни тақдим этади. Клиника ўз фаолияти учун барча рухсат ҳужжатларига эга.

Муассаса Халқаро Аккредитациядан (ACQH) ўтган ва сертификатланган (ISO 9001:2015 / ISO 7101:2023) Давлат муассасаси ҳисобланади. Марказ фаолияти ҳар қандай хатарларни минималлаштиришга қаратилган.

Давлат клиникаси исботланган тиббиёт стандартлари, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруқларига қатъий риоя қилган ҳолда ишлайди, шунингдек ССВ томонидан барча ташхис, даволаш фаолиятлари ва молиявий сиёсат устида қатъий назорат ўрнатилган. Бизнинг нархларимиз мақбул, паст ва мослашувчан.

Клиника дерматовенерологик ва косметологик муаммоларни ташхислаш, даволаш ва олдини олишда инновацион услублар ҳамда илғор технологияларни таклиф қилади.

Марказ Республикада энг кенг кўламда беморларга ёрдам кўрсатиш имкониятига эга бўлиб, 14 та ҳудудий филиалга эга.

Муассаса дерматовенерология ва косметология соҳасидаги барча стандартлар ва клиник протоколлар муаллифи ҳисобланади.

Клиника дунёнинг 15 дан ортиқ етакчи клиникалари билан ҳамкорлик қилади ҳамда зарурат туғилганда хорижий олимлар иштирокида тиббий мултидисциплинар консилиумлар ташкил этиш имкониятига эга.

Бизнинг клиникамизда катта амалий тажрибага эга ҳақиқий мутахассислар ишлайди. Улар орасида 5 нафар профессор, 12 нафар тиббиёт фанлари доктори, 28 нафар тиббиёт фанлари номзоди, шунингдек эстетик тиббиётнинг турли ноёб услублари бўйича 9 нафар халқаро сертификатланган тренер бор.

Клиника ходимлари замонавий юқори технологияли асбоб-ускуналарда ишлайди, мунтазам равишда малака ошириш курслари, семинарлар, мастер-класслар ва бошқа тадбирларда қатнашадилар.

Марказда турли соҳа шифокорларининг маслаҳатини олиш имконияти мавжуд, бу эса даволаш режасини амалга оширгандан кейин бемор кутуши мумкин бўлган натижани аниқ прогноз қилиш имконини беради. Марказ ходимлари беморларнинг эҳтиёжларини тинглаб, уларнинг муаммолари учун оптимал ечимларни таклиф қиладилар.

Марказ Candela, DEKA, LUTRONIC, DAVLIN, CLASSYS, FotoFinder, Inmode, BTL ва бошқа илғор, оригинал ускуналарга ва энг сўнгги модель дерматокосметологик аппаратларга эга.

Марказ ўз амалий фаолиятида фақат сертификатланган даволаш усулларидан ва лицензияланган ускуналардан фойдаланади.

Марказ қулай шароитли, индивидуал овқатланишли, илиқ ва уй шароити яратиб берувчи, юқори хизмат даражасига эга кенг палаталарни таклиф қилади.

Марказга шифокор қабулга олдиндан ёзилиш барча қулай усуллар орқали амалга оширилади: телефон, электрон почта, сайт, мессенжерлар ва ижтимоий тармоқлар. Бу эса беморлар учун қулай вақтни танлаш ва қабул вақтини аниқ тақсимлаш имконини беради.

Клиника тиббий туризм соҳасида етакчи муассаса ҳисобланади ва дунёнинг 45 дан ортиқ мамлакатидаги беморлар томонидан танланади.

Хизматлар учун тўлов нақд ва нақдсиз, банк карталари орқали ҳамда жисмоний ва юридик шахслар ҳисобидан амалга оширилади.

Ташхис ва даволаш фаолиятида коррупциянинг йўқлиги даволаш ва лаборатория жараёнларининг тўлиқ рақамлаштирилиши орқали таъминланган.

Клиника 1200 дан ортиқ шарҳ асосида 4,7 рейтингга эга.

100+ МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАР   ✱   50 ЙИЛДАН ОРТИҚ ТАЖРИБА   ✱   70 ДАН ОРТИҚ МУОЛАЖА ТУРЛАРИ   ✱   100+ МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАР   ✱   50 ЙИЛДАН ОРТИҚ ТАЖРИБА   ✱   70 ДАН ОРТИҚ МУОЛАЖА ТУРЛАРИ   ✱ 100+ МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАР   ✱   50 ЙИЛДАН ОРТИҚ ТАЖРИБА   ✱   70 ДАН ОРТИҚ МУОЛАЖА ТУРЛАРИ   ✱   100+ МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАР   ✱   50 ЙИЛДАН ОРТИҚ ТАЖРИБА   ✱   70 ДАН ОРТИҚ МУОЛАЖА ТУРЛАРИ   ✱
Sertifikatlar
Асосий йўналишлар
Ommabop murojaatlar
Бизнинг ишларимиз
Видеоблог
Галерея
Бизнинг хамкорлар
ҚАБУЛГА ЁЗИЛИНГ!

Биз барча саволларингизга жавоб беришга ва профессионал маслаҳат беришга тайёрмиз. Биз билан боғланишдан тортинманг — сизнинг соғлиғингиз ва фаровонлигингиз биз учун энг муҳимдир.

Иш вақти
Душанба – Жума
9:30 – 17:00
Шанба
9:00 – 14:00
Якшанба
дам олиш куни

Биз ҳар доим сизга ёрдам беришга тайёрмиз. Ўзингизга қулай вақтда ташриф буюринг!

    Поля отмеченные * обязательны для заполнения

    Марказ мутахассислари

    Бизнинг шифокорларимиз ва мутахассисларимиз — бу дерматология, косметология ва жарроҳлик соҳаларида юқори малакали профессионаллар. Уларнинг тажрибаси ва сизнинг соғлигингиз ҳамда гўзаллигингизга бўлган еътибори муваффақиятли даволаниш ва муолажалар кафолатидир. Терингизга ва умумий ҳолатингизга енг яхши парвариш кўрсатишда бизнинг експертлар жамоамизга ишонишингиз мумкин.

    Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
    Instagram
    Telegram
    WhatsApp
    YouTube
    САВОЛ-ЖАВОБ

    Энг муҳим саволларга жавоблар. Хизматларимиз, мутахассисларимиз ва муолажаларимиз ҳақида батафсил маълумот олинг.

    Бизнинг марказимиз дерматология, дерматокосметология, пластик жарроҳлик, дерматожарроҳлик, дерматомикология, дерматовенерология, физиотерапия, генодерматозлар, меланоцитларни трансплантация қилиш ва трихологияни ўз ичига олган кенг кўламли тиббий хизматларни таклиф этади.

    Сизнинг соғлиғингиз ва хавфсизлигингиз — бизнинг устувор вазифамиз. Марказимизда барча зарурий стандартлар ва хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилинади, бу соғлиқни сақлаш ташкилотлари тавсияларига тўлиқ мос келади. Биз ускуналарни мунтазам дезинфексия ва стерилизация қиламиз, мутахассисларимиз эса гигиена бўйича юқори талабларга қатъий амал қилиш бўйича доимий равишда ўқитилади. Сиз бизнинг хизматларимиз сифати ва хавфсизлигингиз ҳамда қулайлигингиз учун кўрилаётган барча чораларимизга тўлиқ ишонишингиз мумкин.

    Бизнинг марказимизда беморлар учун қулайлик ва очиқликни таъминлашга интиламиз. Кутиш муддати кўрсатилаётган хизмат тури ва муайян ҳолатнинг хусусиятига қараб фарқ қилиши мумкин. Қабул вақти ҳамда мавжуд бўш жойлар ҳақида аниқроқ маълумот олиш учун +998 (55) 505 00 00 рақами орқали бизнинг қабул бўлимимизга мурожаат қилишингизни ёки веб-сайтимиздаги онлайн рўйхатдан ўтиш шаклидан фойдаланишингизни тавсия қиламиз.

    Биз турли хил тери, венерик ва замбуруғли касалликлар, шунингдек, ирсий дерматологик касалликларни даволашга ихтисослашганмиз.

    Косметология бўлимимизда ташқи кўринишингизни яхшилаш учун қуйидаги муолажаларни таклиф қиламиз: мезотерапия, ботокс инекциялари, плазмолифтинг, пилинглар ва бошқа турли косметик хизматлар.

    Сиз қабулга ёзилишингиз мумкин — бунинг учун сайтимизда кўрсатилган алоқа маълумотлари орқали биз билан боғланинг ёки алоқа шакли орқали ариза қолдиринг. Мутахассисларимиз сиз билан боғланиб, барча тафсилотларни аниқлаштирадилар.

    Янгиликлар