Клиник-диагностик лаборатория 1934 йилда Б.Р. Домбровский томонидан ташкил этилган. Кейинчалик лабораторияни М.В. Левенштейн, Ч.И. Бурнштейн, М.Ф. Шопина, Э.Х. Эшбоев, Н.Н. Таджиева, З.О. Каримова, Н.Х. Шукурова бошқарган. 2011 йилдан буён лабораторияга к.м.н. У.А. Маматкулов раҳбарлик қилмоқда.
Ҳозирги вақтда лабораторияда — бир нафар тиббиёт фанлари номзоди, бир нафар юқори тоифали шифокор ва бир нафар биринчи тоифали шифокор фаолият юритмоқда.
Клиникo-диагностик лаборатория тери касалликлари ва жинсий йўл билан юқадиган касалликлар бўйича барча зарур тадқиқотларни амалга оширади. Асосан барча тадқиқотлар замонавий автоматик ва ярим автоматик ускуналарда олиб борилади. Клиник таҳлиллар биологик суюқликлар — қон, сиҳдик, ахлат ва бошқа моддалардаги кўрсаткичларнинг миқдорий ва сифатли тавсифини беради.
Бугунги кунда лаборатория қуйидаги замонавий лаборатория ускуналари билан жиҳозланган: автоматик гематологик анализатор «HumaCount 60TS», автоматик гематологик анализатор «Mindray BC-5000», автоматик биокимёвий анализатор «BS-200», ярим автоматик сиҳдик анализатори «UA-66».
Ҳозирги вақтда лабораторияда бир қатор замонавий, информатив, умумий клиник, махсус клиник ва биокимёвий тадқиқот методлари жорий этилган бўлиб, улар жинсий йўл билан юқадиган касалликлар, дерматомикозлар ва суръатли дерматозларни ўз вақтида диагностика қилиш ва даволашда катта амалиёт аҳамиятга эга.
Лаборатория ходимлари бошқа бўлим ходимларига грант ва диссертация тадқиқотларида илмий-амалий ёрдам кўрсатишда доим фаол иштирок этади.
Клиникo-диагностик лаборатория раҳбари — Маматкулов Улуғбек Арзикулович, 1956 йилда туғилган, тиббиёт фанлари номзоди. 1979 йилда Самарқанд Давлат тиббиёт институтининг даволаш факультетини тамомлаган. 1988 йилда «Темир, кобальт ва мис полимер металл комплексларининг иммунo-фармакологик хусусиятлари» мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. 2004 йилдан Республика ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт маркази дерматология ва венерология бўлимида грант лойиҳалари бўйича катта илмий ходим сифатида ишлаган.
Маматкулов У.А. 100 дан ортиқ илмий ишлар, методик тавсиялар, ахборот хатлари ва патентлар муаллифи ҳисобланади.

