Асосий вазифалар ва мақсадлар

Республика Дерматовенерология ва Косметология Марказининг Халқаро бўлими хорижий беморлар, халқаро ҳамкорлар ва Ўзбекистон Республикаси ҳамда чет элдаги тиббий муассасалар билан ҳамкорликни ташкил қилиш масалалари билан шуғулланади.

Фаолиятнинг асосий йўналишлари

  1. Тиббий туризм
  • Хорижий беморларни қабул қилиш, уларнинг даволаниш, диагностика ва реабилитация жараёнларини ташкил қилиш.
  • Турли тилларда тиббий маслаҳатлар бериш, даволанишни мувофиқлаштириш ва кузатиб бориш.
  • Таклифнома тайёрлаш ва виза ҳужжатларини расмийлаштиришда ёрдам кўрсатиш.
  1. Халқаро тиббий муассасалар билан ҳамкорлик
  • Клиникалар, университетлар ва илмий марказлар билан шартномалар тузиш.
  • Тажриба алмашиш, шифокорлар ва тиббий ходимларнинг хорижда ўқишини ташкил қилиш.
  • Халқаро илмий тадқиқотлар ва конференцияларни ташкил этиш.
  1. Маркетинг ва миллий ҳамда халқаро миқёсда тарғиб қилиш
  • Рекламавий кампаниялар ишлаб чиқиш, клиниканинг хизматларини Ўзбекистон ва хориж бозорида тарғиб қилиш.
  • Миллий ва халқаро тиббий кўргазмалар ва форумларда иштирок этиш.
  • Туристик агентликлар ва суғурта компаниялари билан ишлаш.
  1. Таржимонлик ёрдами ва беморларни қўллаб-қувватлаш
  • Тиббий таржимани таъминлаш (ўзбек, рус, инглиз, тожик, қозоқ ва бошқа тилларда).
  • Беморларни касалхонада бўлиш давомида қўллаб-қувватлаш ва йўналтириш.