Ҳозирги кунда  «Республика ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт маркази дерматовенерология ва косметология» (РИДВ ва КИАТМ) Ўзбекистонда дерматовенерологик хизматнинг етакчи даволаш-диагностика ва илмий-методик маркази ҳисобланади. Марказ энг йирик ютуқларга эришган бўлиб, бу ютуқлар хизматнинг ривожланиши, илмий кашфотлар ва дерматовенеролог мутахассислар тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш билан белгиланади. Ҳозирги кунда марказ замонавий дерматология ва венерология соҳасидаги долзарб муаммоларни ҳал қила оладиган мустаҳкам илмий базага эга.

Яқиндагича марказимиз «Дерматология ва венерология илмий-тадқиқот институти» (НИИДиВ) номи билан машҳур эди. Бироқ Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш дастурига мувофиқ, институтимиз РИДВ ва КИАТМ номини олди. Марказ номидан кўриниб турибдики, марказ янада тор ва ихтисослашган йўналишга эга бўлиб, бир вақтнинг ўзида аҳолига тақдим этиладиган тиббий хизматлар ва олиб борилаётган илмий тадқиқотлар кенгайди.

НИИДиВни РИДВ ва КИАТМга айлантириш билан бирга марказнинг ташкилий тузилмасида ҳам ўзгаришлар юз берди.