Лаборатория фаолиятини 2019 йилдан мустақил бўлим сифатида бошлаган. Шунингдек олдин у клинико-диагностик лабораториянинг бир қисми бўлган. Ҳозирги вақтда лабораторияда замонавий, информатив илмий тадқиқотлар йўлга қўйилган ва жорий этилган бўлиб, улар дерматологик касалликларни ўз вақтида ташхислаш ва даволашда катта амалиёт аҳамиятига эга, шунингдек мураккаб тери касалликларини дифференциал диагностикада клиницистларга ёрдам беради.
Лаборатория қуйидаги тадқиқотларни амалга оширади:
-
Гистологик тадқиқотлар
-
Иммуногистохимик тадқиқотлар
-
Иммуноморфологик тадқиқотлар (терининг меланома, лимфомалар, буллёз касалликлар ва бошқа тери касалликлари)
Аслида барча тадқиқотлар замонавий автоматик ва яримавтоматик ускуналарда олиб борилади: криостат, яримавтоматик автостейнер, автоматик гистопроцессор, «Nikon» микроскопи оптик қўшимчалар билан.
Лаборатория ходимлари доимий равишда бошқа бўлим ходимларига грант ва диссертация тадқиқотларининг фрагментларини бажаришда илмий-амалий ёрдам кўрсатадилар.
2019 йил апрел ойидан лабораторияни Абдуллахожаев Камолиддин Абдурахмонович бошқаради.
У 2000 йилда II ТошГОСМИ даволаш факультетини тугатган. 2005 йилдан бошлаб у Республика махсус илмий-амалий дерматология ва венерология марказида грант лойиҳалари бўйича илмий ходим сифатида ишлаган. 2006 ва 2018 йилларда чет элда дерматопатология бўйича стажировкалар ва тренинглардан ўтган. 2006 йилда «Artemisia Absinthium L, Cochorium Intubis L, Pimpinella Anisum дан тайёрланган мажмуа дорининг дерматопротектив фаоллигини фармакологик баҳолаш» мавзусида илмий даражасини ҳимоя қилган.
У 100 дан ортиқ илмий ишлар, методик тавсиялар, ахборот хатлари ва патентлар муаллифи ҳисобланади.

