Марказнинг юқори бошқарув органи — бу Марказ Кенгаши бўлиб, у марказ жамоаси йиғилишида очиқ овоз бериш йўли билан сайланади.
Ҳозирги кунда Марказ Кенгаши таркибига марказ меҳнат жамоасининг 6 нафар вакили киради:
-
Марказ директори,
-
3 нафар директор ўринбосарлари (Жалилов Д.С., Иноятов А.Ш., Кулдашев Г.С.),
-
Грант раҳбари (Мавлянова Ш.З.),
-
Лаборатория мудираси (Извекова О.В.).
Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили сифатида Кенгаш ишида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фан ва таълим бош бошқармаси бошлиғи Исмоилов У.С. иштирок этади.
Марказ Кенгаши фаолияти Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан тасдиқланган “Марказ Кенгаши тўғрисида низом” асосида амалга оширилади. Хар йили ўртача 6 дан 10 гача Марказ Кенгаши йиғилиши ўтказилади. Ушбу йиғилишларда асосан марказ фаолиятини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилади.
Шунингдек, Кенгашнинг яна бир йўналиши — йиллик натижаларга кўра марказнинг молиявий-хўжалик, ташкилий-амалий ва даволаш фаолиятини таҳлил қилишдир. Бу алоҳида эътибор талаб қиладиган йўналишларни аниқлаш имконини беради.
Бундан ташқари, Марказ иш режасига мувофиқ, ҳар йили Кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишлари ўтказилади. Уларда марказнинг илмий ва клиник мутахассислари иштирок этади. Ушбу йиғилишларда вилоятлардаги тери-таносил диспансерлари раҳбарларининг фаолиятига оид (молиявий, даволаш ва хўжалик ишлари бўйича) ҳисоботлари тингланади ва танқидий таҳлил қилинади.
Йиғилишлар якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва вилоят КВДларининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар билан қарорлар қабул қилинади.

