Аутосеротерапия — бу веноз қондан консервантсиз олинган зардобни юборишга асосланган тиббий муолажа. Автологик зардоб беморнинг ўз қонидан махсус усулда, стерил шароитда тайёрланади ва шахсга тегишли флаконларда сақланади.

Қўллашга кўрсатмалар: турли шакл ва келиб чиқишга эга эшакеми (уртикария), аллергик ринит, атопик дерматит, бронхиал астма.

Аутосеротерапия қуйидагиларга ёрдам беради:

  • автоантитаначалар ва IgE га қарши автоантитаначаларни блоклаш;
  • носпецифик иммунитетни кучайтириш;
  • қон яратилиши ва гемостаз тизимларини рағбатлантириш;
  • аллергик касалликлар симптомларини камайтириш;
  • дори воситаларидан фойдаланишни камайтириш.

Аутозардобни юбориш усули ва схемаси ҳар бир бемор учун индивидуал тарзда тузилади ва аллерголог-иммунолог шифокор томонидан амалга оширилади.

Аутосеротерапия қуйидаги касалликларда қўлланилади:

  • турли хил сурункали эшакемилар;
  • атопик дерматит;
  • поллиноз ва аллергик ринитлар;
  • бронхиал астма;
  • совуқ аллергияси.

Қарши кўрсатмалар:

  • ҳамроҳ сурункали касалликларнинг зўрайиш даври;
  • оғир нафас етишмовчилиги;
  • II–III даражали қон айланиш етишмовчилиги;
  • хавфли ўсмалар ва уларга гумон;
  • қон кетиши ва қон тупуриш;
  • руҳий касалликлар;
  • бириктирувчи тўқима тизимли касалликлари;
  • оралиқ (интеркуррент) инфекциялар;
  • ҳомиладорлик ва эмизиш даври.