Дерматокосметология муаммоларини ўрганиш бўйича илмий лаборатория
Бўлим 2013-йилда ташкил этилган.
Сўнгги йилларда дерматокосметология бўлимида қуйидаги илмий-тадқиқот лойиҳалари амалга оширилган:
-
«Соч фолликуласи циклини тартибга солувчи молекуляр-генетик омилларни ўрганиш асосида чандиқсиз алопеция шаклларини диагностика ва терапиясининг янги усулларини ишлаб чиқиш» (2012–2014 йй.), раҳбар – к.м.н. Азимова Ф.В.
-
«Алопецияларда соч циклини бошланиши ва сусайишида иштирок этувчи асосий молекулаларни тадқиқ қилиш» (2017–2018 йй.), раҳбар – к.м.н. Азимова Ф.В.
-
«Фибробластларни тартибга солувчи молекуляр-генетик омилларни ўрганиш асосида коллаген ремоделлацияси билан кечувчи дерматозларни прогнозлаш ва дифференциал терапия усулларини ишлаб чиқиш» (2015–2017 йй.), раҳбар – д.м.н. Сабиров У.Ю.
-
«Меланоцитларни тартибга солувчи молекуляр-генетик омилларни ўрганиш асосида меланин дисхромиялари (гиперхромия, тери ранги ўзгариши)ни прогнозлаш ва терапия усулларини ишлаб чиқиш» (2015–2017 йй.), раҳбар – к.м.н. Ходжаева Н.Б.
Ҳозирги вақтда дерматокосметология муаммоларини ўрганиш бўлимида қуйидаги илмий изланишлар олиб борилмоқда:
-
«Андроген алопецияда ҳужайравий терапияни ишлаб чиқиш»;
-
«Беморнинг гормонал ҳолати ва юқори частотали ултратовуш диагностикаси маълумотларини инобатга олган ҳолда терининг ёшга оид ўзгаришларини оптималлаштирилган тузатиш»;
-
«Аёлларда мелазмани даволашнинг турли усулларининг самарадорлигини клиник ва лаборатор кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда баҳолаш»;
-
«Акантолитик пуфакчаларнинг клинико-генетик ва биокимёвий хусусиятлари ҳамда патогенетик терапиясини ишлаб чиқиш».
2022-йилдан бошлаб дерматокосметология бўлими негизида дерматокосметология муаммоларини ўрганиш бўйича илмий лаборатория ташкил этилди. Унинг раҳбари – д.м.н. Ходжаева Н.Б. Лабораториянинг асосий илмий йўналиши – юз терисининг яллиғланиш касалликларини лазер усуллари билан даволаш самарадорлиги ва хавфсизлигини ўрганиш, аппарат технологиялари ёрдамида ёшартириш методикаларини қўллашдир.
Дерматокосметология бўлими ва дерматокосметология муаммоларини ўрганиш лабораториясида замонавий лазер аппаратлари мавжуд:
-
терининг томир патологиялари, акне, розацеа ва бошқалар учун: PDL – Vbeam Perfecta ва Vbeam Prima (Candela, АҚШ), IPL – Exilite (BTL, Англия), Nordles (Candela, АҚШ);
-
терининг пигмент ўзгаришлари, яхши сифатли ўсмалари, татуировка ва перманентни олиб ташлаш, терини лазер орқали ёшартириш учун: Picoway (Candela, АҚШ), Hollywood Spectra (Lutronic, Жанубий Корея);
-
эстетик муаммоларни бартараф этиш, терини ёшартириш ва юз ҳамда танага жарроҳликсиз тортиш учун: Morpheus8 (Inmode, Исроил), Exion (BTL, Англия), Volnewmer (Classys, Жанубий Корея), Ultraformer 3 ва Ultraformer MRT (Classys, Жанубий Корея), LaseMD Ultra (Lutronic, Жанубий Корея), EmFace (BTL, Англия), EmSculpt (BTL, Англия), Clatuu (Classys, Жанубий Корея);
-
лазер эпиляцияси учун: Moveo (Deka, Италия), Gentlemax Pro U (Candela, АҚШ), MeDioStar (Asclepion, Германия);
-
юз терисини фракцион силлиқлаш учун: Punto (Deka, Италия);
-
эстетик муаммоларни бартараф этиш ва тери касалликларини даволаш учун: Harmony (Alma, Исроил), Dermablade (Asclepion, Германия), Youlaser MT (Quanta System, Италия), Plexr Plus (GMV, Италия).
Ҳозирги вақтда дерматокосметология муаммоларини ўрганиш бўлимида қуйидаги илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда:
-
«Андроген алопецияда ҳужайравий терапияни ишлаб чиқиш»;
-
«Беморнинг гормонал ҳолати ва юқори частотали ультратовуш текшируви маълумотларини ҳисобга олган ҳолда терининг ёшга оид ўзгаришларини оптималлаштирилган тузатиш»;
-
«Аёлларда мелазмани даволашнинг турли усулларининг самарадорлигини клиник ва лаборатор кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда баҳолаш»;
-
«Акантолитик пуфакчаларнинг клинико-генетик ва биокимёвий хусусиятлари ҳамда патогенетик терапияни ишлаб чиқиш».
Дерматокосметология бўлими РСНПМЦДВиК базасида бутун республика бўйича дерматокосметолог шифокорларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳисобланади. Бўлим ходимлари томонидан 50 дан ортиқ тезис ва 34 та мақола чоп этилган бўлиб, бу шифокорларнинг малакасини ошириш мақсадида АҚШ, Россия, Латвия, Туркия, Грузия, Исроил, Швейцария, Сингапур, Ҳиндистон, Малайзия, Озарбайжон, БАА, Қозоғистон каби мамлакатларда ўтказилган халқаро ва республика миқёсидаги анжуманлар, конгресслар, форумларда иштирок этиш натижасидир.
Ходжаева Нигора Бахрамовна — дерматовенеролог шифокор, тиббий косметолог, тиббиёт фанлари доктори, олий тоифали шифокор.
-
2009-йилда Тошкент Тиббиёт Академияси тиббий-педагогика факультетини тамомлаган.
-
2009–2012-йилларда Тошкент Тиббиёт Академияси Дерматология кафедрасида магистратурани тугатган.
-
2018-йилда Тошкент шифокорларни малака ошириш институтида «Тиббий косметология» мутахассислиги бўйича ўқиган.
-
2019-йилда тиббиёт фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертациясини ҳимоя қилган.
-
2023-йилда тиббиёт фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссертациясини ҳимоя қилган.
Ходжаева Нигора Бахрамовна хорижда ўтказиладиган илмий-амалий конференцияларнинг фаол иштирокчиси ва спикери ҳисобланади.
2019–2021-йилларда инновацион грант раҳбари бўлган.
2015-йилдан ҳозирги кунгача Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказида фаолият юритиб келмоқда. У инновацион грант раҳбари ва дерматокосметология муаммоларини ўрганиш бўйича илмий лаборатория мудири ҳисобланади.
-

