Бўлим 2013 йилда ташкил етилган.

Кейинги йилларда дерматокосметология бўлимида қуйидаги илмий-тадқиқот лойиҳалари бажарилди:

«Соч фолликули циклини тартибга солишнинг молекуляр-генетик омилларини ўрганиш асосида алопецияларнинг чандиксиз шаклларини ташхис қўйиш ва даволашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш» (2012-2014-йиллар).

«Aлопейцияларда соч циклини бошлаш ва бостиришда иштирок етувчи асосий молекулаларни тадқиқ етиш» (2017-2018) раҳбари Ф.В. Aзимова

«Фибробластлар регуляциясининг молекуляр-генетик омилларини ўрганиш асосида коллагенни ремоделлаш билан бирга бўладиган дерматозларни прогнозлаш ва дифференциал даволаш усулларини ишлаб чиқиш» (2015-2017-йиллар).

«Меланоцитлар регуляциясининг молекуляр-генетик омилларини ўрганиш асосида меланин ҳосил бўлиш дисфунксияси оқибатида пайдо бўлган гиперхромия, тери ранги билан тавсифланадиган меланин дисхромияларини прогнозлаштириш ва даволашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш» (2015-2017-йиллар)

Ҳозирги вақтда дерматокосметология бўлимида «Андроген алопециянинг хужайра терапиясини ишлаб чикиш», «Беморнинг гормонал холатини ва юкори частотали ултратовуш текширувининг диагностик малумотларини хисобга олган холда ёшга боглик тери узгаришларини оптималлаштирилган коррекцияси», «Клиник ва лаборатор параметрларни хисобга олган холда аелларда мелазмани даволашда турли усуллар самарадорлигини бахолаш», «Акантолитик пўрсилдоқ яранинг клинико-генетик ва биокимёвий хусусиятларини хамда патогенетик терапиясини ишлаб чиқиш» мавзуларидаги илмий изланишлар олиб борилмокда.

2022 йилдан бошлаб дерматокосметология бўлими негизида дерматокосметология муаммоларини ўрганиш бўйича илмий лаборатория ташкил етилиб, унинг раҳбари Д.М.Н. Ходжаева  Н.Б. ҳисобланади. Лабораториянинг асосий илмий йўналиши юзнинг яллиғланиш касалликларини даволашнинг лазер усуллари самарадорлиги ва хавфсизлигини ўрганиш, ёшартиришнинг аппарат усулларини қўллашдан иборат.

Бўлим ва дерматокосметология муаммоларини ўрганиш лабораторияси замонавий лазер аппаратуралари билан жиҳозланган:

  • Тери томир патологияси, угри, розацея ва бошқа касалликларни даволаш учун: PDL – Vbeam Perfecta, Vbeam Prima (Candela, АҚШ), IPL – Exilite (BTL, Англия), Nordles (Candela, АҚШ);
  • Тери ранги узгариши билан боглик булган касалликларни даволаш, татуировка ва перманент татуажни олиб ташлаш, лазерли ёшартириш учун: Picoway (Candela, АҚШ), Hollywood Spectra (Lutronic, Жанубий Корея);
  • Эстетик муаммоларни бартараф этиш, тери ёшартириш ва жарроҳликсиз юз ва тана терисини тортиш учун: Morpheus8 (Inmode, Исроил), Exion (BTL, Англия), Volnewmer (Classys, Жанубий Корея), Ultraformer 3, Ultraformer МРТ (Classys, Жанубий Корея), LaseMD Ultra (Lutronic, Жанубий Корея), EmFace (BTL, Англия), EmSculpt (BTL, Англия), Clatuu (Classys, Жанубий Корея);
  • Лазерли эпиляция учун: Moveo (Deka, Италия), Gentlemax Pro U (Candela, АҚШ), MeDioStar (Asclepion, Германия);
  • Юз тери фракцион шлифовкаси учун: Punto (Deka, Италия);
  • Эстетик муаммоларни бартараф этиш ва тери даволаш учун: Harmony (Alma, Исроил), Dermablade (Asclepion, Германия), Youlaser MT (Quanta System, Италия), Plexr Plus (GMV, Италия).

РНММДВиК негизидаги дерматокосметология бўлими бутун республика бўйича дерматокосметолог врачларни қайта тайёрлаш ва малакасини такомиллаштириш маркази ҳисобланади. Дерматокосметология бўлими ходимлари томонидан AҚШ, Россия, Латвия, Туркия, Грузия, Исроил, Швейсария, Сингапур, Ҳиндистон, Малайзия, Озарбайжон, ОО каби мамлакатларнинг халқаро, республика қурултойлари, конгресслари, дерматокосметология ва трихология форумларига ташриф буюриш орқали шифокорлар малакасини ошириш натижасида 50 дан ортиқ тезис ва 34 мақола чоп етилди.

Ходжаева Нигора Бахрамовна – дерматовенеролог, тиббиёт косметологи, тиббиёт фанлари доктори, олий тоифали шифокор.

Тошкент тиббиёт академиясининг тиббиёт-педагогика факултетини 2009 йилда тамомлаган. 2009 йилдан 2012 йилгача дерматология кафедраси ва Тошкент тиббиёт академиясида магистратурани тамомлаган. 2018 йилда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг тиббий косметология ихтисослиги бўйича ўқитилди. 2019 йилда тиббиёт фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилган.

2023 йилда тиббиёт фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилган.

Ходжаева Нигора Бахрамовна хориждаги илмий-амалий конференсияларнинг фаол иштирокчиси ва спикери ҳисобланади.

2019-2021 йилларда инновацион грант раҳбари бўлган.

2015 йилдан бугунги кунга қадар Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказида фаолият юритмоқда.