Электрокоагуляция — бу тери юзасидаги ўсимталарни юқори частотали электр тўки ёрдамида олиб ташлаш усулидир.
Муолажа клиник шароитда амалга оширилади ва стационар даволанишни талаб қилмайди. Дастлаб терига оғриқни камайтириш учун маҳаллий оғриқсизлантирувчи суртилади. Сўнгра махсус ускуна ёрдамида шифокор ўсмтага юқори частотали ток билан таъсир қилади. Ток оқими таъсирида ўсмта таркибидаги оқсиллар ва атрофдаги қон томирлари коагуляцияланади (яъни, қотади), бу эса уларнинг емирилишига ва кейинчалик танадан ажралиб чиқишига олиб келади.
Электрокоагуляция ёрдамида қуйидагиларни олиб ташлаш мумкин:
-
Қорайган холлар (невуслар)
-
Товонлар (сўғаллар)
-
Папилломалар
-
Гемангиомалар
-
Кондиломалар
-
Атеромалар
Ушбу усул юз, бўйин, қўл, оёқ каби очиқ соҳалардаги ўсмталарни йўқ қилиш учун мос келади. Бироқ мутахассислар бу усулни ҳажми 1 см гача бўлган кичик ўсмталар учун тавсия қиладилар.
Муолажадан сўнг ўсмта олиб ташланган жойда қобиқ (қуритилган яра) ҳосил бўлади. Қобиқ тушгач, агар ўсмта юзаки бўлган бўлса, тери силлиқ тикланади ва ҳеч қандай чандиқ қолмайди. Яранинг битиши ўсмтанинг катталиги ва жойлашган ўрнига боғлиқ бўлиб, одатда бир неча кундан икки ҳафтагча давом этади.
Муолажадан олдин мутахассис билан маслаҳатлашиш шарт, чунки электрокоагуляция усулининг ҳам қатор қарши кўрсатмалари мавжуд.

