Ўсимталарни лазер ёрдамида олиб ташлаш
Лазерли йўқ қилиш — бу турли тери нуқсонларига қарши курашда қўлланиладиган замонавий ва самарали усул ҳисобланади.
Усулнинг ишлаш принципи — муайян тўлқин узунлигига эга йўналтирилган нурланишдан фойдаланишга асосланган. Лазер нури ўсмта пигментларига таъсир қилиб, уларнинг тузилишини бузади ва уларни “буғлантиради” ёки ўсмтани озиқлантирувчи қон томирларни коагуляция қилади. Натижада теридаги нуқсон йўқолади.

Лазер ёрдамида олиб ташлашнинг баъзи афзалликлари:

  • Хавфсизлик. Лазерли олиб ташлаш контактларсиз амалга оширилади — бу стериллик ва соғлом тўқималарга минимал зарар етказишни таъминлайди.

  • Тезлик. Муолажа бир неча дақиқа давом этади, одатда битта сеанснинг ўзи кифоя қилади.

  • Из қолмаслиги. Тўлиқ битгач, терида қўпол чандиқлар ёки излар қолмайди.

  • Аниқлик. Замонавий лазер ускуналари нурнинг чуқурлигини аниқлик билан назорат қилиш имконини беради.

  • Универсаллик. Лазер ёрдамида ҳар қандай ўлчамдаги ўсмталарни, тананинг исталган қисмида олиб ташлаш мумкин.

  • Оғриқсизлик. Маҳаллий оғриқсизлантириш туфайли ноқулайлик сезилмайди.

Аммо муолажага қарши кўрсатмалар ҳам мавжуд:

  • Ҳомиладорлик

  • Эмизиш даври

  • Аутоиммун касалликлар

  • Онкологик касалликлар

  • Эпилепсия

  • Яллиғланиш жараёнлари ва тана ҳароратининг кўтарилиши

Қўшимча тушунчалар:

Контагиоз моллюск (юқумли моллюск)

Бу тери вирусли касаллиги бўлиб, 1–10 мм катталикдаги папула (тоқ тусли тошмалар) билан намоён бўлади. Вирус поксвируслар оиласига мансуб.
Муолажада лазер деструкцияси — CO₂ лазерни ёки импульсли лазердан фойдаланган ҳолда ҳар бир элементга алоҳида таъсир кўрсатилади. Агар тошмалар сақланиб қолса, 2–3 ҳафтадан сўнг муолажа такрорланади.

Ксантелазма

Бу кўз қовоқларида жойлашувчи, сариқ рангли текис бляшкалар кўринишида намоён бўладиган яхши сифатли ўсмталардир.
Уларнинг асосий сабаби — липид алмашинувининг бузилиши, айниқса гиперхолестеринемия ва дислипидемия, бу эса терида холестерин тўпланишига олиб келади.
Лазер ёрдамида олиб ташлаш энг самарали ва хавфсиз усул бўлиб, маҳаллий оғриқсизлантириш остида, махсус ҳимоя кўзойнаклар билан бажарилади.

Милиум (ёғли оқ нуқта)

Бу тери остида жойлашган салкам ёғ ва кератин билан тўлган юзаки кистадир. Бу — соч фолликуласининг оғзида ҳосил бўлган майда оқ капсула бўлиб, ичида ёғ безларининг секрета ва кератин бўлади.
Милиумларни лазер билан олиб ташлаш — оқ ҳуснбузарларга қарши энг самарали воситадир. Йўналтирилган лазер нури ёрдамида капсула ва унинг ичидаги модда буғлантирилади.
Томирлар дарҳол коагуляция бўлади, бу эса қон кетишини ва инфекция тушиш хавфини камайтиради. Атрофдаги тўқималар зарар кўрмайди, из ёки чандиқ қолмайди.

Яхши сифатли тери ўсмталари

Бу — секин ўсувчи, организмга зарар етказмайдиган, метастаз бермайдиган ва қайталанишга мойил бўлмаган ўсмталар гуруҳидир. Улар осонлик билан олиб ташланади.

Ушбу тоифага қуйидагилар киради:

  • пигментли невуслар (холлар),

  • папилломалар,

  • атеромалар,

  • сугаллар (бородавкалар),

  • липомалар,

  • кератомалар.