Магнитотерапия — паст частотали доимий ёки ўзгарувчан магнит майдонларининг организмга таъсирини йўналтирган самарали, хавфсиз ва оғриқсиз физиотерапевтик муолажа.

Магнитотерапия қуйидаги таъсирларни кўрсатади:

яллиғланишга қарши;

шишларга қарши;

тинчлантирувчи;

оғриқ қолдирувчи.

Магнитотерапия қўллашга кўрсатмалар:

Таянч-ҳаракат тизими касалликлари (умуртқа поғонасининг турли бўлимлари остеохондрозы, орқа мия диск чурралари, деформацияловчи артроз, турли келиб чиқишга эга артритлар, чиқишлар, синишлар, бўғим ички жароҳатлари);

Асаб тизими касалликлари (энцефалопатиялар, невритлар, невралгиялар, инсультдан кейинги асоратлар);

Аллергия, жумладан тери кўринишлари билан кечувчи ҳолатлар.

Магнитотерапия қўллашга қарши кўрсатмалар:

Қон кетишга мойиллик ва қон тизимининг тизимли касалликлари;

Таъсир зонасида онкологик жараён ёки яхши сифатли ўсма мавжуд бўлиши;

Ифодаланган гипотонияга (паст қон босимига) мойиллик, шунингдек, об-ҳавога сезгир одамларда эҳтиёткорлик билан қўллаш;

Инфаркт ёки инсультдан кейинги эрта давр;

Гипертоник касалликнинг 2–3 босқичи (қисман ёки дори билан назорат қилинмайдиган, 150 мм.сим.уст.дан юқори қон босими кўтарилиши билан);

Юрак стимулятори ўрнатилган бўлиши, таъсир зонасида металл имплантлар (тиш протезларидан ташқари);

38 °C дан юқори иситма;

Инфексион касалликлар;

Ҳомиладорлик ёки шифокорга мурожаат вақтида ҳайз кўриш даври;

Эпилепсия ва руҳий касалликлар.

Магнитотерапия нафақат кўрсатмалар, балки қарши кўрсатмаларга ҳам эга бўлгани сабабли, бу турдаги даволашни фақат физиотерапевт шифокор маслахатидан сўнг тайинлаш мумкин.

Муолажа давомийлиги ўртача 15–30 дақиқа. Даволаш курси — 10–15 муолажа, кунига 1 марта. Сеанслар ҳар куни ёки кун ора ўтказилади.