Ультратовушли юкори частотали (УЮЧ) терапия физиотерапевтик даволашнинг энг самарали усулларидан бири ҳисобланади. У патология ўчоғига ультратовушли частотали электромагнит майдоннинг ижобий таъсирига асосланади. УЮЧ муолажаси хавфсиз, самарали ва ноқулай сезгилар келтириб чиқармайди, шунинг учун бу усул болалар ва катталарда кенг қўлланилади.
УЮЧ қандай ишлайди
УЮЧ-терапия яллиғланиш ўчоғини соғлом тўқималардан ажратиб, патологиянинг тарқалишини олдини олиш ва соғайиш вақтини қисқартиришга қаратилган. Бу усул бириктирувчи тўқималарда фаол ҳужайра жараёнларини ишга тушириш, тикланиш ва регенерацияни фаоллаштириш имконини беради. УЮЧ, шунингдек, неврологик амалиётда ҳам кенг қўлланилади: бу усул периферик асаб тизими бўйлаб электроимпульсларнинг ўтказувчанлигини яхшилаш, асаб учларидаги сезгирликни камайтириш ва, демак, оғриқларни бартараф этиш имконини беради.

УЮЧ-терапия муолажалари вақтида тўқималардан юқори частотали электромагнит майдон ўтади. Униг энергияси асосан катта қаршиликка эга бўлган тўқималар (тери қопламалари, асаб тўқималари, тери ости ёғ қабати, суяклар) томонидан ютилади. Бу тўқималарда оптимал иссиқлик эффекти ҳосил бўлади, бу эса томирларнинг кенгайишига, оғриқ рецепторларининг қўзғалувчанлигини камайтиришга, иммун жараёнларини кучайтиришга, шунингдек, бактерияларнинг кўпайишини тўхтатувчи (бактериостатик) таъсирни таъминлайди.
Кўрсатмалар:
-
фурункуллар, тери карбункуллари;
-
тери абсцесслари;
-
белбоғли темиртки (опоясывающий лишай);
-
юмшоқ тўқималар, суяк тўқимаси, бўғимларнинг шикастланишлари;
-
гематомалар;
-
репродуктив тизимнинг сурункали касалликлари;
-
тери қопламаларининг яллиғланиш касалликлари ва бошқалар.
Қарши кўрсатмалар ва чекловлар:
-
хавфли (ўсмали) янги ўсма касалликлари;
-
сил (туберкулёз);
-
лейкоз;
-
қон ивишининг бузилиши;
-
жигар, буйрак, юракнинг оғир патологиялари;
-
таъсир зонасида кардиостимулятор мавжудлиги;
-
тромбофлебит;
-
спайка касаллиги;
-
чегараланган йирингли жараёнлар.
Бажариш техникаси (усуллари):
Битта УЮЧ-терапия сеанси 15 дақиқагча давом этади (болаларда 5–10 дақиқа). Даволаш курси касаллик тури, кутилган натижалар ва беморнинг умумий ҳолатига қараб 15 тагача муолажани ўз ичига олиши мумкин. Сеанслар орасида катта танаффус қилиш шарт эмас, уларни ҳар куни ёки кунора ўтказиш мумкин.

