Атопик дерматит — Тери тошмалари кўпинча кучли қичишиш билан кечади. Аллергик табиатга эга сурункали касалликлардан бири бу атопик дерматит (нейродермит, экзема) ҳисобланади. Бу юқумли бўлмаган касаллик бўлиб, генетик мойиллик туфайли пайдо бўлади. Дастлаб дерматит болалик даврида кучаяди. Ўсмирлик ёки ҳомиладорлик даврида йўқолиб кетиши мумкин. Бироқ, кўпчилик ҳолларда экзема сурункали шаклга ўтади ва беморнинг бутун ҳаёти давомида қайталаб туради.

Даволаш

— Медекаментоз усулда, физиотерапия ва балнеотерапия билан биргаликда олиб борилади.

Ваннага доривор препаратлар ва ATOPICA Gel каби махсус геллар қўшиб қўлланади. Бундай ванна қичишишни йўқотади, терини тинчлантиради, яраларнинг битишига ёрдам беради.

Бундан ташқари, ванна қон айланишини яхшилайди ҳамда дам олиш ва муолажадан завқланиш имконини беради.