Криолиполиз – бу локал ёғ тўпланмаларини паст ҳарорат ёрдамида йўқотиш орқали тана шаклини тузатишнинг юқори технологик усулидир. CLATUU — бу ёғ қатламини бошқариладиган совитиш орқали камайтиришга мўлжалланган илғор аппаратдир. Таъсир давомида ёғ ҳужайралари инвазиявий бўлмаган тарзда совутилади ва бу уларнинг парчаланишига (липолиз) олиб келади. Шу билан бирга, бошқа тўқималар зарар кўрмайди. CLATUU аппарати танани жарроҳлик аралашувисиз, яъни инвазиявий бўлмаган усулда контурини шакллантириш учун мўлжалланган бўлиб, жарроҳлик йўли билан амалга ошириладиган липосакциядан фарқ қилади.
Криолиполиз усули мутахассис шифокор томонидан бажарилгандагина мутлақо хавфсиз ҳисобланади. Жараён натижасида нобуд бўлган ёғ ҳужайралари лимфа тизими орқали организмдан табиий йўл билан чиқарилади. Юз ёки танани оздириш жараёни тез содир бўлмайди — криолиполиздан кейинги дастлабки натижалар 3–4 ҳафтада кўринади, максимал самарага эса 2–3 ой ўтиб эришилади. Бир процедура давомида 2 дан 5 см гача ҳажм йўқотиш мумкин.
Криолиполиз қандай ишлайди?
Ушбу усул ёғ тўқималарининг совуққа нисбатан сезувчанлиги принципига асосланган. Юз ва тана териси совуққа нисбатан барқарор бўлиб, совиш жараёнини осон кўтаради ва тез тикланади. Аммо ёғ ҳужайралари совуққа чидамсиз: криолиполиз вақтида уларнинг таркибидаги ёғлар кристалланиб, ҳужайра аста-секин нобуд бўлади. Бу жараён қайтмас, аммо мутлақо хавфсиздир. Ўлган ёғ ҳужайралари лимфа тизими орқали танани бутунлай тарк этади.
Криолиполизнинг афзалликлари:
-
Организм учун деярли ҳеч қандай асорат хавфи йўқ – бу хавфсиз усул;
-
Илмий исботланган юқори самарадорлик: биринчи сеансдаёқ 20–25% ёғ тўпламаси камаяди;
-
Атрофдаги тўқималар, қон томирлари ва терига зарар етмайди;
-
Лазер ёки жарроҳлик аралашувидан хавфсизроқ: чандиқ, яллиғланиш ёки инфекция хавфи йўқ;
-
Реабилитация талаб қилинмайди — процедурадан кейин нормал ҳаёт тарзингизни давом эттира оласиз;
-
Ёғ ҳужайралари табиий йўл билан лимфа орқали организмдан чиқарилади;
-
Диета ва оғир спорт машқларисиз, танани оҳангдор ҳолатга келтириш мумкин;
-
Тана контури тенг ва текис шаклланади, чуқурчалар ёки қирралар ҳосил бўлмайди;
-
Селлюлитни бартараф этишда жуда самарали;
-
Қайта семириш ҳолатида ҳам криолиполиз ишлов берилган жойдаги ёғ ҳужайралари яна пайдо бўлмайди.
Криолиполизнинг камчиликлари:
-
Ҳар бир беморга индивидуал равишда процедура учун қарши кўрсатмалар бўлиши мумкин;
-
Нархи нисбатан юқори;
-
Жуда юқори даражадаги семизликни тузатиш учун мос эмас (тана вазни индекси 25–30 дан ошмаслиги лозим).
Процедура натижалари:
Криолиполиз клиник жиҳатдан юқори самарадорликка эга. Бир сеансда бемор 3–5 см гача ортиқча ёғ қатламидан қутулади — бу жарроҳликсиз, оғриқсиз ва диетасиз амалга ошади. Максимал таъсир икки ҳафта ичида кўринади. Шу давр ичида ёғ ҳужайралари организмдан чиқарилади. Тана қоматли, силлиқ ва чиройли бўлиб боради — ортиқча ҳаҗмлар кўз ўнгингизда йўқолади.

