Варикоз томирлар кенгайиши — нафақат эстетик, балки жиддий соғлиқ муаммоси

Варикоз — бу нафақат оёқларнинг кўринишини бузадиган муаммо, балки оғир ва хавфли касалликларнинг ривожланишига сабаб бўладиган ҳолатдир. Агар керакли даволаш чоралари кўрилмаса, варикоз томирлар тромбоэмболия хавфини оширади — бу эса бемор ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин. Бу касаллик фонида тромбофлебит, трофик яралар ва тромбозлар пайдо бўлади. Касалликнинг илк босқичларида ундан қутулиш анча осонроқ бўлади.
Варикозни даволашдаги машҳур усуллардан бири — қуйи оёқ-қўл веналарининг склеротерапиясидир.

Склеротерапия — оёқ веналарининг сурункали касалликларини операциясиз даволаш

Склеротерапия — бу “веноз тўрлар”, “капилляр юлдузчалар” ва гиперваскуляризация каби веноз муаммоларни жарроҳликсиз бартараф этишга мўлжалланган замонавий, оғриқсиз ва кам шикастловчи муолажа бўлиб, терида операциядан кейинги нуқсонлар қолишининг олдини олади.

Склеротерапия усулининг моҳияти

Склеротерапия — вена томирини кесиб олиб ташлаш эмас, балки қон айланиши бузилган соҳада қон оқимини сунъий тўхтатиш жараёнидир. Бу махсус дори — склерозант ёрдамида амалга оширилади. Даволаниш натижасида организм ўша томир ўрнига бошқа қон айланиш йўлларини ҳосил қилади ва муаммо туғилган вена аста-секин сўрилиб кетади.

Муолажада ишлатиладиган препаратлар шикастланган вена деворларини ёпиштиради. Дори вена ички қатламига таъсир қилиб, 2–3 кун ичида томир деворларини ёпиштиради ва қон оқимини тўхтатади. Қолган чандиқ тўқима эса йил давомида бутунлай йўқолади.

Склеротерапия муолажаси қандай ўтади?

  • Даволаш курси одатда 2–3 муолажадан иборат бўлади.

  • Ҳар бир сеанс тахминан 30–40 дақиқа давом этади.

  • Шифокор-флеболог ҳар бир бемор учун дори дозасини индивидуал тарзда белгиллайди.

  • Муолажа бемор ётган ҳолатда амалга оширилади. Мутахассис махсус юпқа игна ёрдамида томирга препарат юборилади, аввал эса тери антисептик билан тозаланади.

  • Муолажа вақтида биroz ноқулайлик сезилиши мумкин, аммо кучли оғриқ бўлмайди.

Склеротерапиядан кейинги реабилитация

  • Муолажадан сўнг шифокор кўрсатмаларига қатъий риоя қилиш жуда муҳим.

  • Ҳар куни 1 соат давомида бемалол юриш тавсия этилади.

  • Зарур бўлса (шахсий тавсияга кўра) 10 кунгача махсус компрессион пайпоқ кийиш керак. Ҳатто шиш пайдо бўлса ҳам, шифокор билан маслаҳатлашмасдан уларни ечиш тавсия этилмайди.

Бундан ташқари, 1 ой давомида қуйидагилардан тийилиш керак:

  • Ҳаммом, сауна,

  • Массажлар,

  • Эпиляция ва бошқа терига зарар етказиши ёки қизитиб юбориши мумкин бўлган муолажалар.

Шунингдек, барча белгиланган дори воситаларини ўз вақтида қабул қилиш ва шифокор тавсияларига қатъий амал қилиш муҳимдир.