Филлерлар ёрдамида ремоделлаш — бу ёшартирувчи таъсир берадиган косметологик процедура ҳисобланади. Унинг жараёнида косметолог юзнинг тўғри шаклини ҳосил қилади ҳамда айрим соҳаларга (масалан, лабларга) етишмаётган ҳажмни беради.

Ремоделлашнинг афзаллиги — бу усулнинг юмшоқ таъсиридадир: унда жарроҳлик аралашуви ёки касалхонага ётиш талаб қилинмайди. Бу эса юз шаклини тузатиш нархини пасайтиради ва унинг хавфсизлигини максимал даражада таъминлайди.

Ремоделлаш учун махсус препаратлар — филлерлар қўлланилади. Улар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

  • Перманент филлерлар — умрбод таъсир беради.

  • Узоқ таъсирли филлерлар — таъсир муддати тахминан 5 йил.

  • Вақтинчалик филлерлар — таъсир муддати 1,5 йилгача.

Энг оммалашгани — гиалурон кислотаси асосидаги вақтинчалик филлерлар. Бу модда тери тўқималарининг табиий таркибий қисми бўлгани сабабли, уни ўз ичига олган препаратлар деярли ножўя таъсирларсиз бўлади.

Процедурадан аввал косметолог шифокорнинг олдиндан маслаҳати талаб этилади, шунда шифокор сизнинг индивидуал хусусиятларингизни ҳисобга олади.