Мезотерапия — бу жарроҳликсиз косметик муолажа бўлиб, терининг сифатини яхшилаш ва қариш жараёнини секинлаштиришга ёрдам беради. Усулнинг моҳияти — тери остига махсус фаол моддаларни (витаминлар, минераллар, аминокислоталар ва гиалурон кислотаси) юборишдан иборат. Бу моддалар моддалар алмашинувини яхшилайди ва тўқималарнинг тикланишини рағбатлантиради.

Мезотерапия натижалари:

  • қон айланиши яхшиланади, озиқ моддалар ва кисларод етказилиши кучаяди;

  • тери ҳужайралари озиқланади;

  • қон томирлар деворлари мустаҳкамланади;

  • коллаген ва эластин толалари синтези фаоллашади;

  • тери янгиланади ва тикланади;

  • ёғ безлари фаолияти меъёрга тушади, ёғ ажралиши камаяди;

  • пигментация камаяди.

Муолажа сони ва частотаси:

Тери ҳолати ва мақсадларга боғлиқ. Одатда 3–10 марта, 7–14 кунлик танаффус билан амалга оширилади. Кейинчалик натижани сақлаб қолиш учун ҳар 2–6 ойда битта қўллаб-қувватловчи сеанс тавсия этилади.

Эслатма: мезотерапия фақат малакали косметолог-шифокор томонидан ўтказилиши керак.

Липолитикли мезотерапия

Липолитикли мезотерапия — бу танадаги муаммоли ҳудудлар ва юздаги ортиқча ёғ тўқималарини эритиш учун липолитиклар (махсус ёғ эритувчи препаратлар) юбориладиган инъекцион муолажа.

Кўрсатмалар:

  • селлюлит;

  • ортиқча ёғлар (шу жумладан ийак остида);

  • юз шаклининг ноаниқлиги;

  • кескин озишдан кейинги тери осилиши;

  • пигментация муаммолари;

  • терининг бўшашиши, айниқса нозик жойларда.

Қарши кўрсатмалар:

  • ҳомиладорлик ва эмизиш даври;

  • сурункали касалликлар авж олган вақтда;

  • 1-тип диабет;

  • онкологик касалликлар ёки шубҳалар;

  • герпес вируси;

  • тери яллиғланишлари;

  • препарат таркибига индивидуал аллергия.

Тайёрланиш:

Махсус тайёргарлик керак эмас. Фақат шифокор бир неча кун аввал қонни суюлтирувчи дори воситаларини тўхтатишни ва спиртли ичимликлардан воз кечишни тавсия қилади. Шунингдек, кунига камида 2 литр сув ичиш керак.

Муолажа босқичлари:

  1. Косметолог билан дастлабки маслаҳат — муаммо аниқланади, тери кўрикдан ўтказилади, препарат дозаси белгиланади.

  2. Тери антисептик билан тозаланади.

  3. Липолитик муаммо ҳудудига юборилади.

  4. Яна антисептик билан ишлов берилади.

Бутун жараён одатда 30 дақиқадан ошмайди.

Кутилаётган натижалар:

  • Ёғ тўқималари парчаланади.

  • Селлюлит камаяди.

  • Тана контурлари яхшиланади.

  • Юз териси силлиқлашади ва таранглашади.

  • Тери эластиклиги тикланади.

Муолажадан кейинги тавсиялар:

  • Жиддий жисмоний машқлар тавсия этилмайди.

  • Сув ичиш режимига амал қилиш керак.

  • Биринчи кунлари сауна, ҳаммом, бассейнларга бормаслик лозим.

  • Қуёшда узоқ юрмаслик керак.

  • Инъекция жойларини массаж қилмаслик керак.

Курс давомийлиги:

Одатда 2–10 сеанс бўлади. Бу инъекция зонаси, муаммо даражаси ва ёғ миқдорига қараб белгиланади.