Нима учун хорижий беморлар Ўзбекистон Республикаси Дерматовенерология ва косметология марказини танлайди?

Аввало, биз — Ўзбекистон Республикасида дерматовенерология ва косметология йўналиши бўйича бош давлат муассасасимиз.
Фаолиятимиз тасдиқланган клиник протоколларга асосланган, даволаш жараёнида замонавий халқаро стандартлардан фойдаланамиз.
Шифокорларимиз ва ўрта тиббиёт ходимларимиз юқори малакали ва халқаро иш тажрибасига эга.
Марказ таркибига профессорлар, фан номзодлари ва тиббиёт фанлари докторлари киради.
Ходимларимиз ҳар йили малака ошириш ва хорижда стажировкалардан ўтиб, замонавий диагностика ва даволаш усулларини ўзлаштирадилар.

Марказимиз замонавий, халқаро стандартларга мос тиббий ускуналар билан жиҳозланган.
Беморлар учун қулай шароитлар яратилган — бемор истагига кўра қулай, кенг ва ёруғ палаталар мавжуд.
Биз ҳар бир деталга эътибор берамиз: даволаш сифати ҳамда дам олиш муҳити муҳим.
Беморларга тиббий тавсиялар ва шахсий хоҳишларни ҳисобга олган ҳолда мазали ва мувозанатли овқатланиш таклиф этилади.
Энг асосийси — бемор давлат ҳимояси остида бўлади ва тажрибали мутахассислар томонидан малакали ёрдам олади.

🌍 Хорижий беморлар Марказга қандай мурожаат қилиши мумкин?

Хорижий беморлар Марказимизга исталган вақтда, 24/7 мурожаат қилишлари мумкин:
колл-марказ, dermatology.uz расмий сайти, шунингдек Instagram, Facebook, Telegram ва WhatsApp орқали.
Биз тезкор жавоб, биринчи мурожаатдан даволаниш якунгача тўлиқ ҳамроҳликни таъминлаймиз.

🤝 Хорижий фуқаролар учун қандай хизматлар ташкил этилган?

• Беморнинг она тилида индивидуал координатор ва таржимон
• «Яшил йўлак» хизмати
• Ҳужжатлар, тиббий йўлланмалар ва рўйхатдан ўтишда ёрдам
• Аэропортда кутиб олиш ва клиникага бориш-келиш трансфери (бемор хоҳишига кўра)
• Марказ яқинидан меҳмонхона ёки апартамент танлаш
• Бемор хоҳишига кўра Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг тарихий масканлари бўйлаб экскурсиялар ташкил этиш
• Даволашнинг барча босқичларида беморни кузатиб бориш

➕ Яна қандай қўшимча хизматлар мавжуд?

• Ўзбекистонга келишдан олдин онлайн маслаҳат ва масофавий диагностика
• Индивидуал даволаш режасини тузиш ва нарх ҳисобини тайёрлаш
• Такрорий ташрифлар ва назорат кўрикларини ташкил этиш
• Она тилида ёки инглиз тилида расмий тиббий хулосалар ва тавсиялар бериш

💙 Дерматовенерология ва косметология маркази — соғлиқ ва ишонч давлат ҳимояси остида.
❗️ Дастлабки белгилар пайдо бўлиши билан мурожаат қилинг — биз сиз учун замонавий, тўғри ва индивидуал даволашни танлаймиз.

📍 Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Фаробий кўчаси, 3А
📞 (55) 505 00 00
📲 WhatsApp / Telegram: +998 90 935 20 25