Hair Loss Control препарати билан мезотерапия — соч ва бош терисини даволаш усули бўлиб, микроинъекциялар орқали терапевтик «коктейллар» киритишга асосланган. Ушбу восита соч ўсишини рағбатлантиради ва уларнинг тушишини олдини олади.
Муолажа бир неча босқичда ўтказилади:
- Беморни кўздан кечириш ва мезококтейл таркибий қисмларини танлаш.
- Бош терисини тозалаш ва дезинфекция қилувчи воситани суртиш.
- Препаратни терига кичик дозалар билан, яқин масофада бир неча тешикчалар орқали киритиш.
Муолажадан кейин:
- 1–2 кун давомида бош ювилмаслиги ва ишлов берилган жойга ҳеч қандай косметик восита суртмаслик тавсия этилади.
- 7–10 кун давомида солярий, сауна ёки бассейнга бориш тавсия қилинмайди.
- Муолажадан олдинги ва кейинги бир сутка ичида спиртли ичимликларни истеъмол қилмаслик маъқул.
Одатда мезотерапия курси 5 дан 10 тагача муолажадан иборат бўлиб, улар орасида 7–10 кунлик танаффус бўлади.
Қарши кўрсатмалар биринчи маслаҳатда шифокор томонидан аниқланади. Уларга қуйидагилар киради: ўткир яллиғланиш касалликлари, онкология, аутоиммун касалликлар, мезококтейл таркибий қисмларига аллергия, қон ивашидаги муаммолар.

