Фотодинамик терапия (ФДТ) ALT “Vostok” аппаратида жарроҳликда йирингли, инфекцияланган ва қийин битувчи яраларни даволашда қўлланилади.
Усулнинг моҳияти шундаки, кўплаб биологик объектлар (ўсма ҳужайралари, микроблар, паразитлар) маълум бўёқлар — фотосенсибилизаторларни тўплайди, натижада улар маълум тўлқин узунлигидаги ёруғлик энергияси ва паст интенсивликдаги лазер нурланишига сезгир бўлиб қолади.
Муолажа икки босқичда ўтказилади:
- Фотосенсибилизатор препаратини киритиш. Қўллаш хусусиятига кўра, бу препаратлар икки хил бўлади — аппликацион ва тизимли (системали). Аппликацион воситалар тўғридан-тўғри тери ёки шиллиқ қаватдаги шикастланиш ўчоғига суртилади. Томир ичига киритиладиганлари эса томир ичига инъекция ёки инфузия орқали юборилади. Шундан сўнг, фаол модданинг нишон ҳужайраларда тўпланиши учун маълум вақт кутулади. Бу одатда бир неча соатдан бир неча кунгача давом этади.
- Нишон соҳани лазер билан ёритиш. Қизило‘нгач ёки бронхларни даволашда махсус оптик толали ўтказгичлар ишлатилади. Ёритишнинг ўзи бир неча дақиқа давом этади.
ALT “Vostok” аппаратида ФДТ учун, масалан, фотосенсибилизатор сифатида 0,05% метилен кўк эритмаси ишлатилади. Фотосенсибилизатор ярали юзадан ювиб ташлангач, ALT “Vostok” аппарати ёрдамида ярали соҳа лазер нурланиши билан ёритилади.

