Ички уретрал ўсмалар — бу сийдик чиқариш каналидан ҳосил бўладиган ўсмалар бўлиб, улар яхши сифатли ёки ёмон сифатли бўлиши мумкин.
Уретранинг яхши сифатли ўсмалари:
- Полиплар — сийдик чиқариш канали бошланғич ёки охирги қисмида жойлашади, одатда оёқчали бўлади ва кўпинча канал ўтказувчанлигини тўсади.
- Карункулалар — юмшоқ тузилмали, оёқчали, ўлчами 0,5–1 см бўлган, ёрқин ёки кўкимтир-қизил рангли кичик ўсмалар.
- Папилломалар — якка ёки кўп бўлиб, майда тукчали тузилишга эга; кенг пояли ёки ингичка, баланд оёқчада жойлашган бўлиши мумкин.
- Кондиломалар — конус ёки сўрғичсимон шаклдаги ўсмалар; одатда якка ёки гуруҳ бўлиб, сийдик чиқариш каналининг ташқи тешигини ҳалқа шаклида ўраб туради.
- Аденомалар — юмшоқ-эластик тузилмали, думалоқ ёки овал шаклдаги без ўсмалари; асосан уретранинг ташқи тешиги соҳасида учрайди.
Уретранинг ноэпителиал ўсмалари:
- Фиброма, фибромиома, миомалар — кам учрайдиган, секин ўсадиган кичик ўсмалар; асосан вагинал олд девор шиллиқ қавати билан уретра девори орасида ривожланади; кўпинча 40–70 ёшли аёлларда аниқланади.
- Ангиомалар — сийдик чиқариш каналининг ташқи тешиги яқинида жойлашган, кўкимтир-қизил рангдаги майда қон томир ўсмалари.
Ёмон сифатли ўсмалар:
- турли хил рак турлари: ясси ҳужайрали рак, ўтувчи ҳужайрали рак, аденокарцинома, саркома, меланома.
Даволаш: яхши сифатли уретра ўсмалари замонавий минимал инвазив жарроҳлик усуллари ёрдамида олиб ташланади (лазер коагуляцияси, радиотўлқинли олиб ташлаш, суюқ азот билан куйдириш, плазма коагуляцияси ва б.).
Анал соҳадаги ўсмалар:
- Геморрой — тўғри ичак ва анал соҳа веналарининг яллиғланиши ва кенгайиши.
- Анал ёриқлар — анус терисидаги кичик ёрилишлар, одатда шикастланиш ёки қийн ич кетиши натижасида юзага келади.
- Папиллома ва кондиломалар — вирусли келиб чиқишга эга ўсмалар; яхши сифатли ёки хавфли бўлиши мумкин.
- Анал полиплар — анус ёки тўғри ичак шиллиқ қаватида ўсадиган кичик тузилмалар.
- Анал абсцесслар — анус атрофидаги безлар инфекцияси натижасида ҳосил бўладиган, йиринг билан тўлган бўшлиқлар.
- Анал рак — кам учрайдиган онкологик касаллик бўлиб, ёмон сифатли ўсма жараёни анал соҳа ҳужайраларида бошланади.
- Липомалар — ёғ тўқимасидан ташкил топган яхши сифатли ўсмалар.
- Меланома — анус териси ёки шиллиқ қаватидаги меланоцитлардан ривожланадиган хавфли ўсма.
Набот кисталари
Набот кисталари — бачадон бўйни вагинал қисмидаги набот безлари чиқариш йўли тиқилиб қолиши натижасида ҳосил бўладиган яхши сифатли ўсмалар. Улар репродуктив ёшдаги гинекологик беморларнинг тахминан 20%ида учрайди.
Лазер коагуляцияси — бачадон бўйни набот кисталарини даволаш усулларидан бири. Муолажа гинекологик креслода, одатий қабул вақтида бажарилади. Давомийлиги — ўсма ҳажми ва жойлашиш мураккаблигига қараб 10–30 дақиқа.

