Кольпоскопия — бу қин кириши, қин деворлари ва бачадон бўйни қиннинг ички қисми ҳолатини кольпоскоп — икки кўзли оптик тизим ва ёритгичдан иборат махсус асбоб ёрдамида текшириш усули.

Кольпоскопия турлари:

  • Оддий. Эпителийга ҳеч қандай модда билан ишлов берилмасдан ўтказилади. Текширув вақтида шифокор бачадон бўйнининг ўлчамини, шиллиқ қават рельефини, қон томир чизилишини ва трансформация зонасининг (ясси эпителийнинг силлиндрсимон эпителийга ўтиш қисми) ҳолатини баҳолайди.
  • Кенгайтирилган. Бачадон бўйнига махсус дори эритмаси билан ишлов берилгандан кейинги тўқима реакцияси баҳоланади. Ишлов бериш учун 3% сирка кислотаси эритмаси ва йод эритмаси қўлланилади.

Кольпоскопиянинг асосий вазифалари:

  • шикастланиш ўчоғини аниқлаш;
  • бачадон бўйни ва қин шиллиқ қаватининг умумий ҳолатини таҳлил қилиш;
  • ўсма бўлмаган тузилмаларни хавфли ўсмалардан фарқлаш;
  • кейинги диагностика учун суртма ва биопсия олиш.

Кольпоскопияни гинеколог шифокор буюради ва уни ҳам соғлом аёлларда, ҳам шикоятлари борларида ўтказиш мумкин.

Уретроскопия — бу сийдик чиқариш каналини эндоскопик текшириш усули. У ёрдамида шифокор уретра шиллиқ қаватидаги ўзгаришларни кўриши ва касаллик турини тўғри аниқлаши мумкин.

Жараён уретроскоп — ингичка трубка, кичик лампочка ва оптик тизимдан иборат асбоб ёрдамида амалга оширилади.

Уретроскопияга кўрсатмалар:

  • сийдик чиқариш каналидаги сурункали яллиғланиш;
  • уретрада бегона жисмлар;
  • торайишига гумон;
  • киста ва ўсмалар;
  • сийдик-тош касаллиги;
  • сийдик тута олмаслик;
  • уруғ қопқоғи касалликлари;
  • эркак бепуштлиги.

Тайёрланиш: диагностика хонасига келишдан олдин интим гигиена бажарилади ва пуфак бўшатилади.

Ўртача уретроскопия 15 дақиқа давом этади.

Қарши кўрсатмалар: ўткир уретра яллиғланиши, қон кетиш ва уретра жароҳати белгилари мавжуд бўлса, эндоскопик диагностика ўтказилмайди.