Аппарат LLOD — бу эректил дисфункцияни маҳаллий лазерли манфий босим усули билан даволаш учун мўлжалланган комплект.
Комплект таркибига қуйидагилар киради:
- вакуум массажи аппарати “Matrix-VM” ёки “Lazmik” (1 та лазер канали ва 1 та вакуум канали);
- махсус лазер нурлантирувчи LO-LLOD боши (матрицали, узлуксиз қизил спектрли лазер нурланиши, тўлқин узунлиги 635 нм, қуввати 60 мВт ва ИҚ импулсли лазер нурланиши, тўлқин узунлиги 890–904 нм, импулсли қуввати 70 Вт);
- махсус колбалар (2 дона).
LO-LLOD лазер нурлантирувчи боши 4 та алоҳида блокдан иборат бўлиб, ҳар бирида 3 та узлуксиз қизил ва 2 та импулсли инфрақизил лазер диоди мавжуд. Ҳажмли матрицали нурлантирувчи жинсий олатни барча томондан бир хил ёритишни таъминлайди.
LLOD эректил дисфункцияни даволашда қўлланилади. Усул нормал эрекцияни тиклашга, эркакнинг жинсий фаоллигини оширишга ва жинсий ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатишга ёрдам беради.
Шунингдек, LLOD жинсий олатни васкуляризация қилиш ёки олат пластикаси операциясидан кейинги реабилитация даврида ҳам қўлланилиши мумкин.
Лазер-вакуум терапиясини ўтказишга қарши кўрсатмалар: простата бези ва сийдик чиқариш каналидаги ўткир яллиғланиш касалликлари, урогенитал соҳа тери касалликлари, серпасимон-ҳужайрали анемия, жинсий олат ўсма касалликлари, руҳий касалликлар, антикоагулянтларни мунтазам қабул қилиш зарурати, Пейрони касаллиги, жинсий олат жароҳатлари ёки олдин ўтказилган операциялар.

