Санация аёл жинсий йўллари — бу қин бўшлиғини антисептик воситалар ёрдамида тозалаш жараёнидир. У яллиғланиш жараёнларининг ривожланишини олдини олишга, яллиғланишнинг ёқимсиз аломатларини бартараф этишга ҳамда организмни жиддий тиббий муолажаларга тайёрлашга ёрдам беради.

Санация ўтказиш учун айрим кўрсатмалар:

  • гинекологик операцияларга тайёргарлик;

  • вагинал инфекцияларни даволаш (бактериал вагиноз, кандидоз);

  • ҳомиладорлик даврида асоратларнинг олдини олиш;

  • туғруққа тайёргарлик;

  • антибиотикотерапиядан кейин микрофлорани тиклаш;

  • жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар профилактикаси.

Одатда, муолажа бир неча босқичда амалга оширилади:

  1. Қиндан патологик ажраламаларни тозалаш (ювиш).

  2. Шиллиқ қаватни антисептик эритмалар билан ишлов бериш.

  3. Дори воситаларини (антибактериал, замбуруғга қарши ёки вирусга қарши) юбориш.

  4. Пробиотиклар ёрдамида нормал микрофлорани тиклаш