Санация аёл жинсий йўллари — бу қин бўшлиғини антисептик воситалар ёрдамида тозалаш жараёнидир. У яллиғланиш жараёнларининг ривожланишини олдини олишга, яллиғланишнинг ёқимсиз аломатларини бартараф этишга ҳамда организмни жиддий тиббий муолажаларга тайёрлашга ёрдам беради.
Санация ўтказиш учун айрим кўрсатмалар:
-
гинекологик операцияларга тайёргарлик;
-
вагинал инфекцияларни даволаш (бактериал вагиноз, кандидоз);
-
ҳомиладорлик даврида асоратларнинг олдини олиш;
-
туғруққа тайёргарлик;
-
антибиотикотерапиядан кейин микрофлорани тиклаш;
-
жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар профилактикаси.
Одатда, муолажа бир неча босқичда амалга оширилади:
-
Қиндан патологик ажраламаларни тозалаш (ювиш).
-
Шиллиқ қаватни антисептик эритмалар билан ишлов бериш.
-
Дори воситаларини (антибактериал, замбуруғга қарши ёки вирусга қарши) юбориш.
-
Пробиотиклар ёрдамида нормал микрофлорани тиклаш

