Уретрани инстилляция қилиш — бу дори воситаларини тўғридан-тўғри уретра бўшлиғига юбориш муолажаси бўлиб, турли хил сийдик–жинсий йўл инфекциялари ва касалликларида қўлланилади.

Урологияда инстилляцияга кўрсатмалар:

  • сийдик чиқариш канали ва сийдик пуфагининг сурункали яллиғланишлари;

  • қайталанувчи сийдик чиқариш йўли инфекциялари;

  • сийдик пуфаги ва уретра деворлари яллиғланишининг оқибатлари;

  • сийдик пуфаги ўсма жарроҳлик амалиётидан кейинги ҳолатлар.

Қарши кўрсатмалар:

  • уретра стриктураси;

  • цистит ва уретритнинг ўткир босқичи;

  • кичик чanoq аъзолари сил касаллиги;

  • юбориладиган дориларга аллергик реакция.

Муолажа ўтказиш тартиби:

  1. Бемор гинекологик ёки урологик креслога жойлаштирилади.

  2. Уретра тешиги антисептик эритма билан ишланади.

  3. Уретрага махсус шприц учлиги (Гийона шприци, Тарновский спринцовкаси) киритилади.

  4. Илиқ дори эритмаси аста-секин киритилиб, уретранинг олд қисми тўлдирилади.

  5. Секин босим остида дори орқа қисмга ҳам ўтказилиб, уретранинг тўлиқ (тотал) тўлдирилиши таъминланади.

  6. Уретра ташқи тешиги қисилиб, эритма ичкарда 3–4 дақиқа ушлаб турилади, сўнгра суюқлик махсус идишга эркин чиқиб кетади.

  7. Бемор камида 2 соат сийдик чиқармаслиги тавсия этилади.

Инстилляция турлари:

  • Олд (олдги) инстилляция — одатда сурункали уретритда белгиланади; дори бевосита яллиғланиш жойига юборилади, бу тез ва самарали таъсир беради.

  • Тотал инстилляция — дори эритмаси уретранинг олд ва орқа қисмига ҳам юборилади, бу усул кенгроқ таъсир доирасини таъминлайди.

Стандарт даволаш курси — 7–10 муолажа.