Уретрани инстилляция қилиш — бу дори воситаларини тўғридан-тўғри уретра бўшлиғига юбориш муолажаси бўлиб, турли хил сийдик–жинсий йўл инфекциялари ва касалликларида қўлланилади.
Урологияда инстилляцияга кўрсатмалар:
-
сийдик чиқариш канали ва сийдик пуфагининг сурункали яллиғланишлари;
-
қайталанувчи сийдик чиқариш йўли инфекциялари;
-
сийдик пуфаги ва уретра деворлари яллиғланишининг оқибатлари;
-
сийдик пуфаги ўсма жарроҳлик амалиётидан кейинги ҳолатлар.
Қарши кўрсатмалар:
-
уретра стриктураси;
-
цистит ва уретритнинг ўткир босқичи;
-
кичик чanoq аъзолари сил касаллиги;
-
юбориладиган дориларга аллергик реакция.
Муолажа ўтказиш тартиби:
-
Бемор гинекологик ёки урологик креслога жойлаштирилади.
-
Уретра тешиги антисептик эритма билан ишланади.
-
Уретрага махсус шприц учлиги (Гийона шприци, Тарновский спринцовкаси) киритилади.
-
Илиқ дори эритмаси аста-секин киритилиб, уретранинг олд қисми тўлдирилади.
-
Секин босим остида дори орқа қисмга ҳам ўтказилиб, уретранинг тўлиқ (тотал) тўлдирилиши таъминланади.
-
Уретра ташқи тешиги қисилиб, эритма ичкарда 3–4 дақиқа ушлаб турилади, сўнгра суюқлик махсус идишга эркин чиқиб кетади.
-
Бемор камида 2 соат сийдик чиқармаслиги тавсия этилади.
Инстилляция турлари:
-
Олд (олдги) инстилляция — одатда сурункали уретритда белгиланади; дори бевосита яллиғланиш жойига юборилади, бу тез ва самарали таъсир беради.
-
Тотал инстилляция — дори эритмаси уретранинг олд ва орқа қисмига ҳам юборилади, бу усул кенгроқ таъсир доирасини таъминлайди.
Стандарт даволаш курси — 7–10 муолажа.

