«Дерматовенерология» мутахассислиги бўйича шифокорларнинг малакасини оширишнинг қўшимча профессионал дастурининг долзарблиги шифокор-дерматовенерологларнинг касбий компетенцияларини доимий равишда такомиллаштириш заруратидан келиб чиқади, хусусан, «Дерматовенерология» профили бўйича беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш масалаларида.

2009 йил 18 декабрдаги Вазирлар Маҳкамасининг 319-сонли қарорига мувофиқ, фуқароларнинг малакали тиббий ёрдам олиш бўйича конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш ва беморнинг эҳтиёжларини янада тўлиқ қондириш мақсадида, тиббиёт ходимлари (шифокорлар, фармацевтлар, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимлари) ўз малакасини ва профессионал даражасини тизимли равишда оширишлари шарт.

Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий дерматовенерология ва косметология марказида шифокор-лаборантлар ва лаборантлар учун лаборатория йўналишидаги касбий малака ошириш курслари ташкил этилган.