“Дерматовенерология” мутахассислиги бўйича шифокорларнинг малакаларини оширишнинг қўшимча профессионал дастурининг долзарблиги шифокорларнинг дерматовенерология профили бўйича касбий кўникмаларини доимий такомиллаштириш заруратидан келиб чиқади.

2009 йил 18 декабрда Вазирлар Маҳкамасининг 319-сонли қарори билан фуқароларнинг малакали тиббий ёрдам олиш бўйича конститутсиявий ҳуқуқларини таъминлаш, шунингдек беморнинг эҳтиёжларини янада тўлиқ қондириш мақсадида тиббиёт ходимлари (шифокорлар, фармацевтлар, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимлари) ўз малакасини ва профессионал даражасини тизимли равишда ошириш мажбуриятлари белгиланди.

Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий дерматовенерология ва косметология марказида дерматовенерология ва дерматокосметология соҳаларида шифокорлар — дерматовенерологлар ва дерматокосметологлар учун умумий ҳамда тематик касбий малака ошириш курслари ташкил этилган.