* билан белгиланган жойлар тўлдирилиши мажбурий

    Абишала Валентина Алексеевна
    ЦСЛ билан ПЦР-диагностика лабораторияси бошлиғи, юқори тоифали врач, Ахунбабаев номидаги Республика Тиббиёт Мактабини фельдшер-лаборант мутахассислиги бўйича тамомлаган
    Иш стажи:
    42 года
    Ихтисослаштириш:
    Даволаш профили:
    Касбий фаолият:

    1983 йилда НИИ ДиВ МЗ РУз клиникасининг марказлашган серология лабораториясида (ЦСЛ) лаборатант лавозимига қабул қилинди.

    1996 йилда ТошСУ биология факультетини тамомлаганидан сўнг, ЦСЛда врач-лаборант лавозимига ўтказилди.

    Турли даврларда ТошИУВда малака оширди: «Ички касалликларни диагностикада клинико-диагностик тадқиқотлар», «Инфекцион касалликларни диагностикада микробиологиянинг замонавий муаммолари», «Иммунофермент таҳлил ва полимераза занжир реакцияси», шунингдек, Hospitex Diagnostics (Италия) компанияси ишлаб чиқарган иммунoфермент анализаторида тўлиқ назарий ва амалий семинар курсини тамомлади. 2020 йилда меморандум доирасида Москва шаҳридаги МНПтЦВДиКДЗ лабораторияларида сифилис диагностикаси бўйича амалий стажировка ўтди.

    2007 йилда ТошИУВда «Клиник лаборатория диагностикаси» курси бўйича 504 соатлик ихтисослашувни ўтди.

    2010 йилда ЦСЛ бошлиғи этиб тайинланди.

    2012 йилда «Сифилисда серорезистент беморларни даволаш усулларини ривожланиш омиллари ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқиш» грант лойиҳасида иштирок этди.

    2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан фахрий ёрлиқ билан, 2016 йилда «Ўзбекистон соғлиқни сақлаш мукофоти» билан тақдирланди.

    2020 йилда меморандум доирасида Москва шаҳридаги МНПтЦВДиКДЗ лабораторияларида сифилис диагностикаси бўйича амалий стажировка ўтди.

    Сифилис бўйича серологик тадқиқотларда лаборатория ички сифат назоратини таъминлаш бўйича SOP ишлаб чиқишда иштирок этди.

    2021 йилда UNICEF билан ҳамкорликда сифилиснинг ўтказилишини йўқ қилиш дастури доирасида лабораторияларни преваллидацион баҳолаш бўйича миллий эксперт комиссия гуруҳида иштирок этди.