
Мутаҳассислик соҳалари ва клиник қизиқишлари:
Дерматологик ва генетик касалликлар:
Туғма тери касалликлари: туғма буллез эпидермолиз, ихтиоз, нейрофиброматоз ва бошқалар.
Барча турдаги дерматозлар: витилиго, псориаз, экзема, атопик дерматит, алопеция, аллергик дерматозлар.
Жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар, жумладан TORCH-инфекциялар.
Клиник ва диагностик фаолият:
Тери касалликларининг ирсий ва аутоиммун шаклларини эрта аниқлаш, комплекс даволаш.
Микроскопик ва дерматоскопик тадқиқотлар асосида диагностика.
Беморлар учун индивидуал даволаш алгоритмларини ишлаб чиқиш.
Поляризацияланган ёруғлик терапияси ва регенератив даволаш усулларини қўллаш.
Та’лим ва малака ошириш:
2006–2013 — Тошкент педиатрия тиббиёт институти, даволаш факультети.
2013–2015 — Ординатура, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий дерматовенерология ва косметология тиббиёт маркази.
2017 — Москва, дипломдан кейинги таълим курси “Дерматоскопия асослари”.
2018 — Санкт-Петербург, А.М. Никифоров номидаги клиника — малака ошириш.
2019 — Тел-Авив (Исроил), буллез эпидермолизни даволаш бўйича курс.
2019 — Загреб (Хорватия), DEBRA халқаро конгрессида иштирок.
2022 — Dubai Derma (БАА) халқаро дерматология конференциясида иштирок.
2023 — Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистонда маърузалар.
2024 — Арманистон, Россия, Мисрда халқаро конференцияларда маърузалар.
2025 — Озарбайжон, Россия ва БААда маъруза билан иштирок.
Илмий ва ташкилий фаолият:
2021 йилдан ҳозирги вақтгача — Республика ихтисослаштирилган маркази генодерматозлар бўлими мудири.
2024 йил — туғма буллез эпидермолиз бўйича Миллий клиник протокол ҳаммуаллифи.
2014 йилдан — халқаро конференциялар ва конгрессларнинг фаол иштирокчиси ва ташкилотчиси.
Аъзолик ва жамоатчилик фаолияти:
Ўзбекистон дерматовенерологлар ассоциацияси аъзоси.
DEBRA International халқаро ташкилоти аъзоси.
Instagram: @dr.madamin
Telegram / WhatsApp: +998946030370
Шахсий маълумотлар:
Уйланган, уч нафар ўғли бор.
Соғлом турмуш тарзига амал қилади, мунтазам спорт билан шуғулланади.
Касбий фаолиятида масъулиятли, ишга содиқ ва ҳалол.

