
Кичик илмий ходим, дерматомикология бўлими, Республика ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт маркази дерматовенерология ва косметология (РСНПМЦДВиК)
Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институтини тамомлаган ва педиатр шифокор дипломи олган.
РИДВ ва КИАТМ базасида «Дерматовенерология» бўйича клиник ординатура ўтган.
«Асосий косметология», «Мезотерапия», «PRP-терапия» бўйича лицензияланган косметология мактаби “Esthete Education” базасида ўқиган ва «Рақамли визуализация ёрдамида замонавий дерматоскопия усуллари», «Урогенитал инфекциялар. Клиникаси ва даволаш принциплари», «Гиперпигментацияларни комбинацияланган даволаш усуллари» курслари бўйича малака оширишни ўтаган.
Дерматовенерологлар жамияти мажлисларида маъруза қилган, БАА ва Ўзбекистонда ўтказилган халқаро илмий-амалий конференцияларида иштирок этган, мавзу: «Дерматовенерология ва эстетик тиббиётнинг долзарб муаммолари».
«Морфологик ва иммунологик хусусиятларни ўрганиш асосида меланин гиперпигментацияларини 3D диагностикаси ва патогенетик жиҳатдан асосланган даволаш технологиясини ишлаб чиқиш» ва «Болаларда атопик дерматит ва тери қўзиқорин касалликларини ташқи даволашнинг янги технологиясини ишлаб чиқиш» лойиҳаларида фаол иштирок этган.
Иш даврида 50 та илмий иш нашр қилинган (шулардан 3 та «Scopus» ва 2 та «Web of Sciences» базасида индексланган), 1 та методик тавсиялар нашр қилинган.
«International Society of Dermatology» (АҚШ) ассotsiatsия аъзоси.

