
Якубов Абдулазиз Абдужаббарович — тиббиёт фанлари номзоди (PhD), олий тоифали шифокор, ҳозирда дерматомикология стационар бўлимида ишлайди.
— 2003-2010 йй. – Тошкент Тиббиёт Академияси талабаси.
— 2010-2012 йй. – Республика дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказида клиник ординатура.
— 2015 йилда Россия Федерацияси, Санкт-Петербург шаҳрида И.И. Мечников номидаги Шимоли-Ғарбий Давлат Тиббиёт Университети ҳузуридаги П.Н. Кашкин номли Тиббий Микология Илмий-Тадқиқот Институтида малака ошириш.
— 2016 йилда Ҳиндистон, Мумбай шаҳрида Витилигони замонавий даволаш усуллари бўйича амалий курсда, шунингдек, Нью-Дели шаҳрида дерматокосметология бўйича такомиллаштириш курсларида қатнашган.
— 2020 йилда «Розацеа ривожланишининг клиник-генетик ва биокимёвий механизмлари ҳамда терапия усулини такомиллаштириш» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.
— Халқаро дерматологлар жамияти (International Society of Dermatology, АҚШ) аъзоси.
— 40 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.

