Биринчи дерматология бўлими илк бор 1939 йилда сифилидология бўлими сифатида ташкил этилган ва илмий-тадқиқот институтининг дастлабки таркибий бўлинмаларидан бири бўлган. Бўлим сифилиснинг эпидемиологияси, этиопатогенези ва диагностика ҳамда даволаш усулларини такомиллаштириш билан шуғулланган.

Турли йилларда бўлимда тиббиёт фанлари номзодлари Н.В. Вексель, А.Ф. Баранов, Д.А. Цеперсон, И.Н. Дмитриева, С.Ш. Саипов, Х.Х. Хусанов, А.В. Десятчикова, Л.М. Синицина, Х.А. Алимов, Ф.М. Максудов, Д.Х. Жалилов, В.А. Баратова, А.М. Абидов, А.А. Набиев, З.А. Парпиев, Ш.Т. Мухтарова, Л.М. Мухутдинов, Г.Б. Пягай ва бошқалар ишлаган.

1997–2011 йилларда сифилидология бўлимига тиббиёт фанлари доктори, профессор Юлдашев К.А. раҳбарлик қилган. Унинг раҳбарлигида кўплаб диссертациялар ҳимоя қилинган, монографиялар ва услубий қўлланмалар чоп этилган.

2011–2019 йилларда режалаштирилган реконструкция туфайли бўлим фаолият юритмаган. 2019 йил 17-январдан у 1-дерматология бўлими сифатида қайта ташкил этилди. Ҳозирда бўлим мудири дерматовенеролог Жаббаров Муминжон Машарипович ҳисобланади. Бўлим 39 ўринга мўлжалланган бўлиб, асосан ташхис ва давоси мураккаб бўлган тери касалликлари билан оғриган беморлар ётқизилади.

Мутахассислар ҳудудларда тиббий ва услубий ёрдам кўрсатиб, замонавий даволаш усулларини жорий этишда кўмаклашадилар. Бўлимда мураккаб клиник ҳолатлар юзасидан мунтазам консилиумлар ўтказилади. Бўлим замонавий ускуналар билан таъминланган.

Бўлим ходимлари орасида ординатор шифокор Эрназаров Н.Х., подолог шифокор Расулова Н.А., илмий ходим Атаниязов А.Б., н.с. Атажанов Ш.Ю., н.с. Исроилов А.А., н.с. Лутпиллаева У.Ш., н.с. Хайдаралиев У.М., н.с. Боқодирова А.А. фаолият олиб бормоқда.

Бўлим базасида диссертация ишлари ҳам олиб борилмоқда. Соискатель Расулова Н.А. “Псориазли беморларда антицитокин терапиясининг патогенетик асослари” мавзусида тадқиқот қилмоқда (илмий раҳбар: т.ф.д., профессор Раҳматов А.Б.). Шу мавзу асосида мақолалар ва услубий қўлланмалар чоп этилган. База докторанти Якубова А.С. витилиго ривожланишининг клиник-генетик, биокимёвий механизмлари ва терапия усулларини такомиллаштириш бўйича PhD даражасини ҳимоя қилган (илмий раҳбар: т.ф.д., профессор Сабиров У.Ю.).

Бўлимда подология хонаси фаолият юритиб, тирноқ касалликлари, кафт ва товон патологияси бўлган беморларга юқори малакали ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, турли дерматологик касалликларда плазмаферез, PRP ва ВЛОК-терапия кенг қўлланилади.

Шу тариқа, Биринчи дерматология бўлими замонавий даволаш ва диагностика ускуналари, кенг илмий базага эга, самарали ва мослаштирилган даволаш методларини амалиётга татбиқ этадиган марказнинг етакчи бўлинмаларидан бири ҳисобланади.