Автолог меланоцитлар трансплантацияси – бу витилиго ёки барқарор депигментация ҳолатларида пигментацияни тиклашга қаратилган замонавий жарроҳлик усулидир.
Муолажа қуйидаги босқичлардан иборат:
Донор тери участкаcини танлаш
Одатда сон, думба ёки қорин соҳасидан 0,2–0,3 мм қалинликдаги юпқа тери қатлами олинади.
Донор терини қайта ишлаш
Тери махсус услубда ишлов берилади (лаборатория шароитида ҳужайра суспензияси тайёрланади).
Ресипиент (олувчи) зонани тайёрлаш
Бу ҳудудда эпидермисни тозалаш учун механик дермабразия, CO₂ лазер аблацияси ёки дерматом асбобидан фойдаланилади.
Ҳужайра суспензиясини суртиш
Тайёрланган меланоцитлар суспензияси эҳтиёткорлик билан тайёрланган жойга суртилади ва устига ҳимоя боғлам қўйилади.
Реабилитация даври
Боғлам 3–7 кун давомида қолдирилади. Бу вақт ичида бемор ҳудудни ҳаракатсиз сақлаши, юклама қилмаслиги керак.
Фототерапия (кўрсатмага кўра)
Трансплантациядан 2–4 ҳафта ўтиб, пигментацияни фаоллаштириш учун фототерапия (масалан, эксимер нурланиши ёки тор тўлқинли UVB) қўлланилиши мумкин.
Меланоцитлар трансплантацияси учун кўрсатмалар:
-
Камида 6 ой давомида витилиго ўчоғи барқарор бўлган беморлар.
-
Ёндирувчи (иссиқлик, лазер) шикастланишдан кейинги депигментация ўчоқлари.
Беморни танлашда муҳим мезонлар:
-
Бемор ёши;
-
Витилиго клиник шакли;
-
Касалликнинг босқичи;
-
Кебнер феномени мавжудлиги ёки йўқлиги;
-
Олдинги даволаш усулларига бўлган жавоб.

