Гипергидроз — бу вақт-вақти билан ёки доимий равишда юзага келадиган ҳаддан ташқари кўп терлаш ҳолатидир.

Гипергидроз сабабига қараб қуйидаги турларга бўлинади:
-
Бирламчи гипергидроз — ортиқча терлаш бошқа касалликлар билан боғлиқ бўлмайди. Одатда болалик ёки ўсмирлик даврида намоён бўлади.
-
Иккинчи даражали гипергидроз — бошқа касалликлар фонида юзага келади.
Гипергидроз қандай сабаб билан юзага келишидан қатъи назар, у беморнинг руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатади ва дерматологик муаммоларни келтириб чиқаради.
Даволаш гипергидрозга сабаб бўлган омилларга боғлиқ. Агар гипергидроз иккиламчи бўлса, асосий эътибор уни келтириб чиқарган асосий касалликни даволашга қаратилади.
Бирламчи гипергидрозни даволашнинг айрим усуллари:
-
Маҳаллий антиперспирантлар қўллаш. Ушбу воситалар терлашни камайтиради ва нохуш ҳидга сабаб бўладиган бактерияларни йўқ қилади. Антиперспирантлар фақат ўртача даражадаги гипергидрозда самарали.
-
Ботулотоксин инъекциялари. Бу муолажа маҳаллий терлаш ҳолатларида қўлланилади, тери остига ёки ичига юборилади. Препарат асаб импульслари тер безларига етиб боришини блоклайди, бу эса терлашни камайтиради.
-
Неодимий лазер терапияси. Усул моҳияти — тери ости ёғ қатламида жойлашган кўпчилик тер безларини нобуд қилишдан иборат.
-
Оғир даражадаги гипергидрозда жарроҳлик усули — симпатэктомия қўлланилади. Бу операцияда симпатик нервнинг маълум бир қисми кесилади ёки қисиб қўйилади, натижада шу соҳада тер ишлаб чиқарилиши тўхтайди.
Ботулотоксин билан гипергидрозни даволаш — бу препарат тер безлари фаолиятини ишга туширадиган асаб тугунларининг сезувчанлигини блоклайди. Натижада терлаш меъёрий даражага тушади.

