Инъексион озонотерапия — бу озонлаштирилган физиологик эритмани вена ичига юбориш усулидир. Озонлаштирилган эритма махсус идиш орқали озон-кислород аралашмасини ўтказиш йўли билан тайёрланади.
Инъексион озонотерапияга кўрсатмалар:
-
Косметология ва дерматология (микроциркуляцияни ва терининг ранги яхшилаш, хуснбузарларни даволаш, селлюлитга қарши кураш, ажинларни камайтириш, экзема ва бошқа тери касалликлари);
-
Иммун тизимининг бузилиши билан боғлиқ касалликлар (доимий ҳолсизлик синдроми, аллергик реакциялар);
-
Инфекцион касалликлар (бактерияли, вирусли ёки замбуруғли) — пневмония, бронхит, ЎРВИ, ангина, синусит, пиелонефрит, жинсий йўл билан юқадиган касалликлар ва бошқалар;
-
Углевод ва ёғ алмашинуви билан боғлиқ бузилишлар (семизлик, қандли диабет ва бошқалар);
-
Периферик артериал қон айланиши бузилиши ва кислород танқислиги билан боғлиқ ҳолатлар (юрaк ва мия қон томирларида атеросклероз, қон босими муаммолари ва бошқалар).
Озонотерапияга қарши кўрсатмалар:
-
Ҳар хил хилдаги қон кетишлар;
-
Миокард инфарктининг ўткир босқичи;
-
Мия қон айланишининг ўткир бузилиши;
-
Гипертериоз (қалқонсимон без фаолиятининг ортиши);
-
Гипогликемия (қонда шакар миқдорининг пасайиши);
-
Ўткир панкреатит;
-
Ўткир алкоголли психоз;
-
Тромбоцитопения (қон пластинкалари етишмовчилиги);
-
Тутқаноқ (судорога) синдроми.
Озонотерапия жиддий муолажа ҳисобланади, уни фақат махсус клиникаларда, малакали шифокор томонидан амалга ошириш лозим.

