Плазмаферез — бу қон олиш, уни тозалаш ва бутунлай ёки қисман яна қон айланиш тизимига қайтариш жараёнидир.
Марказдан қочма плазмаферез — бу қонни ажратишнинг энг кенг қўлланиладиган усулларидан биридир. Замонавий автоматлаштирилган марказдан қочма плазмаферез аппаратлари қон ҳужайраларига зарар етказмаслик учун айланиш ва тўхташ тезлигини назорат қилувчи махсус дастурлар билан жиҳозланган. Бундай “ақлли” қон фракцияларини ажратиш жараёни жуда тез амалга ошади. Бу эса нафақат ҳужайра тузилмасининг яхлитлигини, балки плазмадаги оқсил, углевод ва бошқа компонентларнинг хоссаларини ҳам сақлаб қолади.
Марказдан қочма ажратишдан сўнг қон ҳужайралари яна қон оқимига қайтарилади, ажратилган плазма эса:
-
донор қон қуйиш учун ишлатилади;
-
турли усуллар билан тозаланади ва беморга қайтарилади;
-
сақлаб қўйилиб, кейинчалик дори воситалари тайёрлашда қўлланилади.
Плазмаферезнинг моҳияти шундан иборатки, қон махсус аппаратга чиқарилади ва у ерда тозаланади. Жараён давомида қонни суюқ қисми — плазма — махсус мембрана орқали фильтрланади. Бу мембрана йирик молекулалар ва ҳужайраларни ушлаб қолиб, тозаланган қон организмга қайтарилади.
Плазмаферез икки турга бўлинади:
-
Даволовчи плазмаферез — мақсади ифлосланган плазма билан бирга турли токсик моддаларнинг организмдан чиқарилиши.
-
Донорлик плазмаферези — бунда қон ҳужайралари қайтарилади, плазманинг бир қисми эса дори тайёрлаш учун сақлаб қўйилади.
Плазмаферез қуйидаги касалликлар ва ҳолатларда тавсия этилади:
-
Аллергик ва аутоиммун тери касалликларида;
-
Жигар касалликлари: декомпенсацияланган сирроз, фаол гепатит, жигар етишмовчилиги аломатлари;
-
Интоксикациялар: оғир металл тузлари билан заҳарланиш, алкоголли ва гиёҳванд модда интоксикацияси, антибиотикларни узоқ муддат қабул қилиш;
-
Эндокрин касалликлар: қандли диабет асоратлари, қалқонсимон без касалликлари, буйрак усти безларининг бузилиши;
-
Буйрак касалликлари: буйрак етишмовчилиги билан кечувчи касалликлар, пиелонефрит ва нефротик синдромда сепсис ҳолатлари;
-
Нафас йўллари касалликлари: гемосидероз, фиброзловчи альвеолит, айрим бронхиал астма турлари;
-
Юрак ва қон томир касалликлари: вирусли миокардитлар, гипертоник касалликлар.
Ҳомиладорлик даврида ҳам баъзи ҳолатларда плазмаферез фойдали бўлиши мумкин: фетоплацентар етишмовчилик, резус-конфликт, гестоз, кучли токсикоз ҳолатларида.
Плазмаферез қандай амалга оширилади:
-
Бемор махсус креслога ётқизилади (ярим ётган ҳолатда).
-
Периферик ёки марказий венага икки йўллик катетер уланган игна қўйилади, бу катетер аппаратга уланади.
-
Шифокор беморнинг бўйи ва вазнини киритади, қурилма шу асосда умумий тана ҳажми ва плазма ҳажмини ҳисоблаб чиқади.
-
Зарур бўлган ўрнини босувчи эритма ҳажми ҳисоблаб чиқилади ва аппаратга жойланади.
-
Жараён бошланади: беморнинг қони марказдан қочма қурилмага ёки фильтр тизимига ўтказилади, плазма ажратилади ва донордан олинган эритма билан алмаштирилади, шаклли элементлар билан аралаштирилиб яна қон айланиш тизимига юборади.
Плазмаферез фақат шифокор томонидан белгиланиши керак, чунки бу муолажанинг ўзига хос кўрсатмалари ва кўплаб қарши кўрсатмалари мавжуд.

