Субцизия — бу чандиқлар ва шрамларни коррекция қилиш усули бўлиб, у тери тузилмасини яхшилаш, чандиқлар чуқурлигини камайтириш ва атрофия (тўқима чўкиши) белгиларини йўқотишга ёрдам беради.

Муолажа — бу махсус игна ёрдамида чандиқ тагининг кесилиши бўлиб, бунинг натижасида шрамни дермис (тери ости қатлами) билан боғлаб турган коллаген толалари узилади. Натижада тўқималар кўтарилади ва ҳосил бўлган бўшлиқ коллаген асосидаги препаратлар билан тўлдирилади. Вақт ўтиши билан ушбу жойда организмнинг ўз коллагени ишлаб чиқила бошлайди.

Субцизия қилиш учун кўрсатмалар:

  • атрофия (чўккан) чандиқларнинг мавжудлиги,

  • терининг шикастланган жойида чуқурча ҳосил бўлиши.

Чандиқнинг пайдо бўлганига қанча вақт ўтганининг аҳамияти йўқ — субцизия ёрдамида ҳам янги, ҳам эски постакне чандиқлари коррекция қилинади.

Қарши кўрсатмалар:

  • етилилмаган (тўлиқ шаклланмаган) чандиқлар,

  • ҳомиладорлик,

  • эмизиш даври,

  • онкологик касалликлар,

  • декомпенсация босқичидаги қандли диабет.

Энг яхши натижаларга эришиш учун чандиқларнинг чуқурлиги ва хусусиятларига қараб бир неча субцизия сеансларини ўтказиш талаб қилиниши мумкин.