Тулий лазер ёрдамида бош тери ва сочни даволаш — бу сочсизланиш, себорея ва соч тўкилишини камайтириш, шунингдек, сочларнинг ўсишини фаоллаштириш ва уларнинг ҳолатини яхшилашга ёрдам берувчи, шикаст етказмайдиган замонавий муолажадир. LaseMD Ultra — бу дунёдаги ягона фракцион туллий лазер бўлиб, у бутун йил давомида ишлатилиши мумкин ва терига комплекс ёшартириш ҳамда алопецияни (соч тўкилишини) даволаш учун қўлланилади.
Муолажанинг моҳияти:
Импульсли ёруғлик микронурлар шаклида бош терисининг керакли қатламларига етиб боради. Лазер терининг чуқур қатламларида микротешиклар ҳосил қилади ва бу тешиклардан махсус танланган серум терига сингади. Ушбу серум беморнинг ҳолатига қараб индивидуал танланади ва терига инъексиясиз қўлланилади. Кейин микротешиклар автоматик тарзда “ёпилади” ва серумнинг фаол моддалари ўз ишини давом эттиради.
Бу жараён натижасида:
-
ҳужайраларнинг янгиланиши фаоллашади,
-
қон айланиши яхшиланади,
-
ёғ безлари фаолияти меъёрга келади,
-
соч илдизлари фаолияти тикланади.
Муолажа босқичлари:
-
Бош териси антисептик восита билан тозаланади.
-
Фракцион туллий лазер ёрдамида бош териси ишланади.
-
Лазер таъсир қилган жойларга керакли серум суртилади.
-
Жараён якунида бош териси яна антисептик билан ишланади ва парвариш бўйича кўрсатмалар берилади.
Давомийлиги:
Муолажа тахминан 40–60 дақиқа давом этади. Курслар индивидуал тарзда белгиланади.
Қарши кўрсатмалар:
-
бош териси дерматитлари,
-
қон касалликлари,
-
сурункали касалликларнинг зўрайган даври,
-
эпилепсия,
-
юрак стимулятори бўлиши,
-
ҳомиладорлик ва эмизиш даври,
-
онкологик касалликлар.

