Дерматовенерология ва репродуктив бузилишлар бўлими институт ташкил топган пайтдан клиник бўлим таркибида фаолият юритган. Бўлимнинг биринчи мудири проф. Д.А. Веденский бўлган. Кейинги йилларда бўлимга раҳбарлик қилганлар: Н.К. Гриневич (1946 йилгача), Д.А. Каценович (1946–1950 йй.), М.У. Мирсагатов (1950–1975 йй.), Э.С. Балуянц (1978–1984), Я.Б. Скворцов (1985–1992), А.М. Абидов (1992–1994 йй.), М.А. Адылов (1994–1995 йй.), Л.В. Журавлева (1995–1999), А.Г. Амбарцумов (1999–2000 йй.), З.Х. Убайдуллаев (2001–2004), А.А. Набиев (2004–2016). 2016 йилдан ҳозирги вақтгача бўлимга тиббиёт фанлари номзоди Забихулла Хабибуллаевич Убайдуллаев раҳбарлик қилмоқда.
Бўлим фаолиятининг асосий йўналиши турли хил тери касалликлари, жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар ва уларнинг репродуктив асоратлари билан оғриган беморларни самарали ташхислаш ва даволашдан иборат.
Убайдуллаев Забихулла Хабибуллаевич 1996 йили Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институтини “педиатрия” мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1996–1997 йй. Тошкент шаҳар Юнусобод тумани шаҳар клиник болалар шифохонасида “болалар анестезиологияси ва реаниматологияси” бўйича интернатура ўтаган. 1997 йилдан “Тери ва венерик касалликлар” мутахассислиги бўйича клиник ординатурага кириб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Дерматология ва венерология илмий-тадқиқот институтида таҳсил олган.
1999–2001 йй. “Она ва бола” бўлимида илмий ходим, 2001–2003 йй. Дерматология ва венерология илмий-тадқиқот институтида 2-венерология бўлими мудири, 2003 йилдан Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология илмий-амалий тиббиёт маркази маслаҳат поликлиникаси раҳбари бўлиб ишлаган. Олий тоифали шифокор, 2012 йили “Эндоген интоксикация ва иммун ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ранги темироткани даволашни оптималлаштириш” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.
Убайдуллаев З.Х. ўз фаолиятида д.м.ф.д. Ш.И. Ибрагимов, д.м.ф.д. Ваисов А.Ш., д.м.ф.д. Арифов С.С., д.м.ф.д. Абидова З.М., д.м.ф.д. Рахматов А.Б., д.м.ф.д. Юлдашев К.А., к.м.н. Абидов А.М., к.м.н. Лукъянова А.С. каби устозлардан сабоқ олган. У Ўзбекистон дерматовенерологлар ассотсиасияси, Тошкент шаҳри ва вилояти дерматовенерологлар жамиятининг аъзоси бўлиб, кўплаб илмий анжуман ва конференцияларда қатнашган.
Бўлимда д.м.ф.д., катта илмий ходим Д.Ф. Порсохонова раҳбарлигида ОИТС ва репродуктив бузилишлар муаммолари бўйича клиник давра суҳбатлари, мураккаб клиник ҳолатларни муҳокама қилиш, маслаҳатлар ўтказилади. Уриногенитал йўлнинг мураккаб микст-инфекцияларини даволашнинг муаллифлик методикаси ҳамда вулванинг дистрофия касалликларини паст интенсивликдаги фотодинамик терапия орқали комплекс даволаш усули жорий этилган. Фотодинамик лазер терапияси (ФДТ) инфексион ва турли локализациядаги тери касалликларини даволашда қўлланиладиган замонавий усул бўлиб, репаратив жараёнларни рағбатлантиради ҳамда антибактериал ва антивирус таъсир кўрсатади.
Бўлимда илмий ва клиник фаолиятни уйғунлаштириб олиб бораётган мутахассислар фаолият юритмоқда: д.м.ф.д. Мирсаидова Муниса Абдушукуровна, к.м.н. Фаттахов Бобир Шавкатович, к.м.н. Рахматуллаева Севара Нодирбековна, шифокорлар Абдуллаев Мирлазиз Акбарович, уролог-шифокор Сагдуллаев Фарход Сагдуллаевич, изланувчи Россталная Марианна Леонтьевна, ординатор шифокор Турдиев Жахонгир Рахматович.

