Ултрабинафша нурланиш – бу инсон организмига ультрабинафша нурланиш орқали таъсир кўрсатишга асосланган физиотерапевтик даволаш усули.

Ултрабинафша нурланиш жараёнида қон айланиши ва модда алмашинуви нормаллашади, яллиғланиш реакциялари бартараф этилади. УБ нурлари организмда соғайишга тўсқинлик қилувчи зарарли моддалар ва микроорганизмларни йўқ қилади, яъни бактерицид таъсир кўрсатади.

Ҳар қандай ёшда қўллаш мумкин, тўғри қўлланганда хавфсиз, юқори самарали ва қўллаш доираси кенг.

Ултрабинафша нурланиш – терапиянинг асосий даволаш ва профилактик таъсирлари:

  • Яллиғланишга қарши;

  • Оғриқ қолдирувчи;

  • Иммуностимуляция қилувчи;

  • Умумий мустаҳкамловчи;

  • Аллергияга қарши.

Қўллашга кўрсатмалар:

  • Витилиго;

  • Яралар ва тери шикастланишлари;

  • Дерматомикозлар.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:

  • Ультрабинафшага юқори сезувчанлик;

  • Турли хил ўсмалар;

  • Гипертония;

  • Сил касаллиги.