Электрофорез — физиотерапевтик муолажалар турига киради. У турли касалликларни комплекс даволаш жараёнида қўлланилади. Усулнинг моҳияти — дори моддаларини организмга тери ёки шиллиқ қават орқали, кесмасдан, дори суртилган жойга электр тоги таъсирида етказишдир.

Қарши кўрсатмалар

Электрофорез универсал ва хавфсиз физиотерапевтик муолажалар турига киришига қарамай, унга қуйидаги қарши кўрсатмалар мавжуд:

  • онкологик касалликлар;

  • ҳар қандай касалликнинг зўрайиш даври;

  • қон ивиш жараёнининг бузилиши;

  • экзема, қичишувчи дерматоз;

  • геморрагик инсульт;

  • электр таъсирига индивидуал тоқат қилмаслик;

  • қон яратилиш тизими касалликлари;

  • кардиостимулятор мавжудлиги;

  • оғир бронхиал астма;

  • электр таъсир қилинадиган соҳада тирналиш, қонталаш ва бошқа ҳар қандай ўлчамдаги жароҳатлар;

  • йирингли тери касалликлари;

  • эпилепсия;

  • металл имплантлар мавжудлиги;

  • анамнезда бўшлиқ ички қон кетиши.