Электросонтерапия — бу инсон марказий асаб тизимига (МАТ) 1–150 Гц частотали, кучи кичик (10 мА гача) ва кучланиши 80 В гача бўлган паст частотали импульс токи орқали даволовчи таъсир кўрсатиш усули.

Электросон таъсири остида:
-
ҳиссий қўзғалувчанлик камаяди;
-
жисмоний ва ақлий иш қобилияти ошади;
-
вегетатив асаб тизими фаолияти нормаллашади, неврологик касалликлар аломатлари енгиллашади;
-
спазматик қон томир реакциялари камаяди, артериал босим нормаллашади;
-
эндокрин тизим фаолияти яхшиланади, моддалар алмашинуви меъёрга келади.
Дастлабки электросон сеанслари 20 дақиқадан ошмайди. Аммо даволаш курси давомида (кўрсатмаларга қараб 10 дан 20 тагача муолажани ўз ичига олиши мумкин) таъсир қилиш вақти аста-секин оширилади. Муолажа ҳар куни ёки кунора ўтказилади.
Электросон қўллашга кўрсатмалар:
-
ақлий ва жисмоний чарчаш, сурункали чарчоқ синдроми;
-
психосоматик касалликлар, уйқу бузилишлари;
-
неврологик касалликлар, хотира бузилишлари, бош мия жароҳатларидан кейинги реабилитация;
-
юрак-қон томир касалликлари – гипертония, гипотония, вегето-томир дистонияси, стенокардия.
Қарши кўрсатмалар:
-
эпилепсия ва руҳий касалликлар;
-
юрак нуқсонлари;
-
инфаркт олди ҳолати ёки миокард инфаркти;
-
инсульт;
-
глаукома ва катаракта;
-
тўр парданинг кўчиши (ретина ажралиши);
-
онкологик касалликлар;
-
бош суягида металл буюмлар мавжудлиги.

