Пелоидотерапия — бу даволаш ва профилактика мақсадида даволовчи балчиқ ёки унинг таркибий қисмларидан мақсадли ва илмий асосланган ҳолда фойдаланишдир.

Даволовчи балчиқлар (пелоидлар) — бу табиий органо-минерал коллоид тузилмалар бўлиб, юқори иссиқлик сиғими ва иссиқликни ушлаб туриш хусусиятига эга, ҳамда таркибида терапевтик жиҳатдан фаол моддалар (тузлар, газлар, биологик фаол моддалар ва бошқалар), шунингдек тирик микроорганизмлар мавжуд.
Фундаментал тадқиқотлар асосида, проф. Мавлянова Ш.З. томонидан Ўзбекистоннинг табиий ресурслари асосида ишлаб чиқилган янги инновацион ташқи терапия усуллари тери касаллиги бўлган беморларга жорий этилди — фаоллаштирилган кремнийли эритмалар ёрдамида бальнеотерапия, пелоидотерапия — даволовчи балчиқлар, бу эса олиб борилаётган даволашнинг терапевтик самарадорлигини оширишга ёрдам беради.
Беморлар учун ташқи қўллашга мўлжалланган “Фатидерм-М” балчиқли ниқоб ва “Фатидерм” тоники тавсия этилади. Ушбу препаратлар таркибида кремний ва ноёб ер элементлари мавжуд бўлиб, улар патологик элементларнинг тезроқ сўрилишини, тери ҳолатининг яхшиланишини, намланишини таъминлайди. Бу нафақат тери касаллиги бўлган беморлар учун, балки намловчи, озиқлантирувчи ва лифтинг таъсирини олишни истаган шахслар учун ҳам муҳимдир.

